Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

Ручка

(Ҳажвия)

Журналист Аҳмадалиев ҳар ҳафта ўнтача, балки ундан ҳам кўпроқ ручка сотиб олади. Кеча-ю кундуз мақола ёзса керак-да, деб ўйларсиз?! Қайда? У ишлаётган таҳририятда ойида икки марта газета чоп этилади. Яна мақолаларнинг аксарияти тайёр ҳолатда электрон вариантда ке¬лади. Ўзи ҳам мақолани компьютерда ёзади. Ручкани тад¬бирларда, ижодий учрашувларда ишлатади, холос.

"Хўш, у ҳар ҳафтада ўнлаб ручкаларни нима қилади?" деган ҳақли савол туғилади. Ана шу биргина саволнинг жимгина жавобини эшитсангиз, Аҳмадалиевга раҳмингиз келади. Унинг сабр-бардошига қойил қоласиз. Яна...

Аҳмадалиев кейинги пайт¬ларда эрталабки чойни ҳадиксираб ичадиган бўлган. Чунки фар¬занд¬ларидан бири, баъзан деярли ҳаммаси ҳар куни ручка сўраб қолади. Ручкам йўқ, деб кўрсин, тамом. Баҳона тайёр: "Мактабга бормаймиз", дея икки оёғини бир пой этикка тиқиб олади фарзандлари. Ноилож сумкасидан ручка олиб беради.

Фарзандлари кўпдир, дерсиз. Умуман ундай эмас: икки ўғил ва бир қизи бор. Улар ҳафтасига ўзлари учун бит¬тадан ручка олади. Пастки синф¬да ўқиб юришганда ўқи¬тувчилари ручка сўраб оларкан-да, қайтариб бе¬ришмас экан. Журналистнинг ўғ¬лида ручка камми, дейишаркан. Юқо¬ри синфларда ўқий бошлагач эса... аввало ўғиллари яхши кўрган қизига ручка сов¬ға қиларди. Кейинчалик кенжатой қиз ҳам "акала¬римдан қаерим кам?" деб кўнглига яқин олган синф¬дошига (ўғилми-қизми фарқи йўқ) ёки ўқитувчисига ручка берадиган одат чиқарди. Бу камлик қилгандек, Аҳмадалиев жиянларини ҳам оталиққа ¬олган эди. Баъзан укаси ёки сингиллариникига бориб қолса, ручкаларини жиянларига тақсимлаб берарди.

Ҳа, дарвоқе. Аҳмадалиев сумкасини кўтариб, бекат сари йигирма қадамча юрмасиданоқ қўшниларнинг болалари ундан ручка сўраб қолади. Ортиқчаси бўлса, беради. Бўлмаса "бошқа сафар", дея улардан қутилади. Кап-катта одамлар кўзларини мўлтайтириб: "Ручкангизни беринг", дейди унга. Мабодо "ручкам йўқ", деб кўрсин, балога қо¬лади. "Журналистда ручка бўлмайдими?" дея уни ердан олиб, гўрга тиқишади. Ана шундай пайтда "дод" деб юборгиси келади.

Аҳмадалиев узоқ йиллик тажрибасига таяниб, курашчиларнинг охирги усули бўлгани сингари у ҳам доим битта ортиқча ручкани ҳатто ички чўнтагида ҳам сақлаб юрадиган бўлди. "Қора кунимга ярайди?" деган ўй-хаёл билан. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлади. Ишхонасига борганча сумкасидаги, чўнтагидаги руч¬каларни ўзгаларга тақсимлаб чиқади ва қушдай енгил бўлади.

Хуллас, ана шунақа. Бизнинг Аҳмадалиев қаҳрамонимиз. Унинг кейинги ҳангомаларидан баҳраманд бўлмоқчи бўлсангиз, шошилманг. Яна текин бир маслаҳатим: ундан зинҳор ручка сўраманг. Аксинча, ўз ручкангизни тут¬қазсангиз бўлди. Ҳангомани бошлайди... буёғи эса кейинги мавзу...

Мирзо АҲАД.

:: орқага № 52, 28.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.