Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

"Жаҳон адабиёти"нинг 20 йиллигига бағишланди

Китобхонлик маданияти тарғиботида, дунё сўз санъати ихлосмандларининг маънавий эҳтиёжларини қондиришда мамлакатимиздаги "Жаҳон адабиёти" журнали муҳим аҳамиятга эга. Шу боис Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан республика Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бу нашр ўтган давр ичида минглаб муштарийларнинг меҳрини қозонди. Мазкур журнал фаолият бошланганининг йигирма йиллигига бағишлаб, Бухоро давлат университетида "Мустақиллик даври маънавияти ривожида "Жаҳон адабиёти" журналининг ўрни ва аҳамияти" мавзусидаги адабий учрашувда айнан шу жиҳатлар алоҳида таъкидланди.

Ушбу маърифий кеча журнал таҳририяти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ¬уюштирилди. Унда таҳририят аъзолари, таржимонлар, адабиётшунослар, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этишди.

Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси ҳудудий бўлими раҳбари Шодмон Сулаймон очиб, "Жаҳон адабиёти"нинг ижтимоий-маънавий ҳаётимизда тутган ўрни хусусида тўхталди ва журнал ходимларини сана муносабати билан қутлади.

Сўнг шу чоққа қадар 240 га яқин сони чиққан мазкур нуфузли нашрнинг бош ¬муҳаррири Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, академик Бахтиёр Назаров ва бошқалар журналнинг тарихи, кўп йиллик фао¬лияти, унга меҳнати сингган устоз ижодкорларнинг хизматлари, шунингдек, уларга издош бўлаётган ёш қаламкашларнинг бугунги изланишлари тўғрисида мулоҳазаларини ўртоқлашдилар. Бундан таш¬қари, меҳмонлар китобхонларни дунё адабиёти дурдоналаридан баҳраманд этиш, маданият оламидаги янгиликлардан доимий хабардор қилиш билан боғлиқ режаларга ҳам тўхталдилар.

Учрашувда Умида Абдуазимова, Абдулла Шер, Шарифа Салимова сингари таниқли шоирлар ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 46, 07.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.