Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

Кўнглим дарвозасин сенга кенг очдим

Бахшулла Ражаб 1950 йилда туғилган. Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг филология -факультетини тугатган. Шоирнинг "Хаёлимда юлдузлар", "Рангин чақмоқлар", "Юракка сиғмаган дунё", "Соғинч суратлари", "Тонг таровати", "Орзуларнинг ойдин осмони", "Гуллаётган Ўзбекистон бу" сингари китоблари нашр этилган. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.

Тўртликлар

Ёмонлик йўлини танлаган одам,

Қалбини қақшатар охир қайғу-ғам.

Нокаслар зулмидан четроқда турсанг,

Ҳаётинг бўстонин яшнатар олам.

* * *

Чирангай даврада билимсиз нодон,

Ғўрлиги сўзи-ю кўзидан аён.

Уяту андиша унга бегона,

Кир тўла кўнглида беркинган илон.

* * *

Фойдаси беҳисоб бойликдир китоб,

Билим хазинасин тўлдирган офтоб.

Зиёсин симирган қалб қуши яйраб,

Ҳаёт бўстонидан тутгай бол, гулоб.

* * *

Юмуқ қалб кўзини катта оч, инсон!

Ғафлат уйқусига берилгай нодон.

Умрини ўтказгай қорин ғамида

Иқбол лаззатидан бебаҳра ҳайвон.

* * *

Ёвуз кимсалардан бўл мангу озод,

Кўнглинг кошонасин эзгай умрбод.

Ёлғончи ваъдалар, қуруқ сўз билан

Бахт қасри бўлмагай ҳеч қачон бунёд.

* * *

Кўнглим дарвозасин сенга кенг очдим,

Қуёшдек қалбимдан меҳр дурин сочдим.

Ва лекин кўрмадим зарра мурувват,

Алдоқчи ҳийлангдан охири қочдим.

* * *

Билим дунёсининг бўстонлари мўл,

Гул болин симирган асалари бўл.

Самовот сирию муҳаббат меҳрин

Ақлу онг қасрида йиғиб, илмга тўл.

* * *

Дунёнинг борлиғи дардинг каби сир,

Туғилдинг, яшама қалб кўзи басир.

Турмуш ташвишлари тўфони аро

Ғафлат уйқусидан уйғонгин ахир!

* * *

Лабинг шарбатида оқар жон суви,

Кўнглим қасри аро ҳаёт ёғдуси.

Шарбатдан бенасиб қолган кунларим

Жонимга тиғ санчар олам қайғуси.

Бахшулла РАЖАБ.

:: орқага № 8, 25.01.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.