Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

*Ёднома

Эл ардоқлаган шоир

Суратда: адабий кечадан лав¬ҳалар. Шавкат САИДОВ олган суратлар.

"Бухоронома" ва "Бухарский вестник" газеталари таҳририяти, Республика Матбуот ва ахборот агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида таниқли шоир ва таржимон, тасаввуфшунос олим Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб Бухоро туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида адабий кеча ўтказилди.

—Бухорода яшаб ижод этган, ҳаёти ва фаолияти кўплаб замондошлари учун ибрат мактаби вазифасини ўтаган шариф шаҳарнинг жонкуяр фарзанди, серқирра истеъдод соҳиби Садриддин Салим Бухорий номи алоҳида эҳтиром билан тилга олиниши бежиз эмас,—деди "Бухоронома" ва "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири Зариф Комилов тадбирни кириш сўзи билан очар экан.— Унинг ижодида Бухоро ва бухороликларга эҳтиром, самимий меҳр-муҳаббат, юртга дахлдорлик, унинг улуғвор ўтмишидан ифтихор туйиш, бугунги кун шукронаси билан яшаш, эртанги кунга катта ишонч туйғулари ўзгача ранг ва оҳангларда ўз ифодасини топган.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган лавҳалар саҳналаштирилиб, унинг шеърларидан намуналар ўзбек, рус, инглиз тилларда ўқилди.

—Биз Садриддин Салим Бу¬хорийни "Оққушим", "Эрка қу¬шим", "Ёруғлик одами", "Рўмолча", "Бухорога Бухоро келди", "Дурдоналар" каби шеърий тўп¬ламлари муаллифи сифатида биламиз, —дейди она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шодия Мус¬тафоева.—У айни пайтда "Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир", "Уч авлиё", "Ҳазрат Абу Ҳафс Кабир", "Икки юз етмиш етти пир", "Ҳазрат Баҳоуддин Нақш¬банд", "Ҳазрат Каъбул Ахбор Валий" каби бир нечта тарихий-маърифий китоблар ҳам ёзган. Устозимизнинг ёрқин хотиралари биз, шогирдлар қалбида абадий яшайди.

Садриддин Салим Бухорий сер¬қирра ижодкор эди. У беш қисмдан иборат "Имом ал Бу¬хорий", "Абу Хафс Кабир", "Ҳожаи Жаҳон" телефильм¬лари сценарийси муаллифи. Гётенинг "Ғарбу Шарқ девони" китобини олмон тилидан, Хожа Ориф Ревгарийнинг "Орифнома", Муҳаммад Боқирнинг "Мақомати Шоҳи Нақшбанд", Ҳожа Шаҳобиддиннинг "Мақомати Сайид Мир Кулол" китобларини форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Адабиёт олдидаги хизматлари учун"Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан мукофотланган.

Хотира кечасида филология фанлари номзоди, доцент, устознинг ҳаммаслак дўсти Самад Азимов, турмуш ўртоғи Моҳира Салимова сўзга чиқиб, шоирнинг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар.

Мактабда ташкил этилган "Садриддин Салим Бухорий — эл ардоғидаги шоир" номли китоблар кўргазмаси ўқувчиларни шоир ва олим мероси билан кенгроқ таништиришга хизмат қилди.

Наргиза ОЧИЛОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 96, 23.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.