Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

* Қисқа сатрларда

Олот тумани марказида замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган "Нуронийлар маскани" фойдаланишга топширилди. Масканнинг тантанали очилишига бағишланган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди. Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқиб, туман нуронийларини янги маънавият маскани очилиши муносабати билан қутлади.

Масканда кексалар учун барча шароитлар яратилган. Кутубхона, тиббиёт ва махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний машқлар заллари, шахмат-шашка хонаси ва чойхона — улар ихтиёрида.

***

"Нуроний" жамғармаси Бухоро шаҳар бўлими ҳамда Маҳмуд Торобий номли маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан ҳудуддаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ва шаҳардаги "Меҳрибонлик уйи"да тарбия¬ланаётган етти нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди.

"Шарифобод" оилавий тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган маросимга йиғил¬ганлар тўйболаларга бахт-саодат, ёруғ келажак тилаб, дуога қўл очдилар. Ташкилотчилар ва ҳомийларга миннатдорлик бил¬дирдилар. Шу куни болаларга тўёналар ҳам тарқатилди.

***

Вилоят мусиқали драма театрида вилоят Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси тасарруфидаги ансамблларнинг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

"Шашмақом", "Бухорча", "Мавриги", "Бухоро гўзаллари", "Бухоро мавжлари" ашула ва рақс ансамбллари, "Афанди ШАЙ" театр-студияси ижросидаги кўнгилочар чиқишлар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Ёш ижрочилар учун ўзига хос маҳорат дарси вазифасини ўтаган дастур якунида янги 2018 йилдаги ижодий режалар хусусидаги маълумотлар ҳам тақдимот қилинди.

***

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида "Ёш китобхон" республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловнинг мазкур бос¬қичида шаҳар ва туман беллашувларида ғолибликни қўлга киритган 26 нафар ўғил-қиз иштирок этди.

Улар "Ижтимоий соҳа билимдони", "Маънавий-маърифий китоблар билимдони", "Бадиий китоблар билимдони", "Мен севган адиб" ҳамда "Шеърият" шарт¬ларида ўз билим ва ижодий маҳоратларини намойиш қилиб, ғолиб ва сов¬риндорлар қаторидан ўрин олишди.

Мусобақа Низомига кўра, биринчи ўринни эгаллаган ёшлар танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

***

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган "Зукко китобхон" интеллектуал танловининг вилоят босқичи якунланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувда танловнинг қуйи босқичларида ғолиб деб топилган 13 жамоанинг интеллектуал салоҳияти синовдан ўтди.

Танлов шартига кўра, ёшларнинг нафақат миллий, балки жаҳон адабиёти намуналаридан нечоғлик хабардорлиги имтиҳон қилинди. Натижаларга кўра, Когон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг "Маънавият элчилари" жамоаси ғолиб деб топилди. Вобкент туманидаги 36-умумтаълим мактабининг "Умид учқунлари", Пешкў туманидаги 34-умумтаълим мактабининг "Зукко китобхонлар" жамоаларига иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

***

Бухоро Олимпиа захиралари колле¬жида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг кураш бўйича беллашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят шаҳар ва туманларидан 200 нафарга яқин полвонлар иштирок этди.

Муросасиз кечган баҳсларда тегишли вазн тоифасида Элдор Қаршиев, Алишер Очилов, Аббос Жалолов, Дадахон Қўлдошев, Миркомил Туробов, Валижон Ачилов ва бошқалар ғолиб бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари биринчи, миллий хавфсизлик хизмати вилоят бош¬қармаси ҳамда ИИБ ҳузуридаги қў¬риқлаш бошқармаси ходимлари ¬иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага № 102, 16.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.