Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

Қисқа сатрларда

Бухоро шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида "Тил ва таълим: муаммолар, истиқболдаги вазифалар" мавзуидаги вилоят филология фанлари ўқитувчилари форуми бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур форумда бошқарма методистлари, Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган филолог-мураббийлар иштирок этди.

Форумнинг ялпи йиғилишида сўз олганлар соҳа вакиллари ўртасида бу каби ҳамкорликни мунтазам йўлга қўйиш тил ва адабиёт муаллимлари, айниқса, ёш мутахассислар учун ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини ўташини алоҳида таъкидладилар.

Форумнинг иккинчи қисмида ўзбек, қозоқ, тожик, рус, инглиз, француз, немис тилларини ўқитишга оид шўъбалар йўналишида иштирокчиларнинг маърузалари тингланди, мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

***

Бухоро санъат коллежида "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги халқ таълими ва маданият бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда фестивалнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 200 нафардан зиёд ўғил-қиз иштирок этди.

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган фестивалда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар классика, вокал, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат ҳамда наср-назм йўналишларида ўзаро беллашдилар.

***

Бухоро давлат қўғирчоқ театри жамоаси Шарль Перро эртаги асосида "Золушканинг Янги йил базми" спектаклини яратиш борасидаги ижодий изланишларни поёнига етказди. Байрам ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари намойиш этиладиган мазкур асар инсценировкасини театр актрисаси Е.Вардашева яратди ҳамда ўзи саҳналаштирди.

Ф.Ҳабибова, М.Эргашева, Д.Қурбонов, О.Чудновец сингари актёрлар банд бўлган спектаклда онадан етим қолган меҳри дарё Золушканинг ўгай она ва опалари зулмидан тортган азоблари, аммо келажакка умид билан боққан меҳнатсевар қизнинг шаҳзодага турмушга чиқиб, бахтли бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади. Асарни Г.Қўлдошева ўзбек тилига таржима қилган, спектакль саҳна безакларини рассом А.Гофуров ишлаган.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.