Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

* Зулфияхоним издошлари

Мукофотга номзодлар кўрсатилди

Шу йилнинг 27 ноябрь куни вилоят Баркамол авлод болалар маркази воҳамизнинг барча шаҳар ва туманларида Зулфия номидаги Давлат мукофотига даъвогар қизлар ўртасида ўтказилган танловларнинг ғолиб ва совриндорлари билан гавжум бўлди. Бу ерда мазкур танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

— Зулфия номидаги Давлат мукофоти вилоят комиссияси аъзолари ушбу нуфузли мукофотга даъвогарлик қилаётган қизлар баҳсининг навбатдаги беллашувида 90 нафарга яқин истеъдод соҳибасининг адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, шу жумладан, спорт соҳасидаги ютуқларига доир материалларни кўриб чиқишди, қизлар билан савол-жавоб қилиб, уларнинг билим ва иқтидорларини, ижтимоий-сиёсий дунёқарашларини ўргандилар, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Наврўзова. — Бу йилги танловда илк шеърий тўпламлари билан тенгдошлари эътиборига тушган, санъат борасидаги республика танловлари ҳамда фан олимпиадаларида ғолиб чиққан, нафақат мамлакатимиз, балки хорижда ўтказилган қитъа ва жаҳон чемпионатлари шоҳсупасига кўтарилган вилоятимиз қизларининг иштирок этгани ушбу мукофотга талабгорлар баҳсининг нуфузи йил сайин ортиб бораётганидан дарак берди.

Мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, ўқишдаги ютуқлари, ижтимоий фаоллиги билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб, муваффақиятли таълим олаётган, истиқлол ғояларини, бугунги давр талабларини амалга ошириш йўлида ташаббускорлик кўрсатаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган қизлар орасидан Зулфия номидаги Давлат мукофотига танловнинг республика босқичида иштирок этадиган энг муносиб номзодлар сараланди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 96, 29.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.