Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

*Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига

Юрт фидойиси эди

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 мартда қабул қилинган "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Бухоро муҳандислик-технология институтида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда олий ўқув юрти профессор- ўқитувчилари, талабалар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Шароф Рашидов таваллуд санасига бағишлаб ўтказилган тадбирда институт ректори У.Муҳаммедхонов, профессор М.Мустафоев, вилоятда турли масъул лавозимларида фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари Н.Нарзуллаев, Ю.Қурбонов, Б.Жумаев ва бошқалар сўзга чиқди.

У ёки бу мамлакат тарихида шундай шахслар бўладики, уларнинг номи замонлар ўтса-да, халқ хотирасида фидойилиги, ватанпарварлиги, улуғ ишлари билан абадий қолади. Ўтган аср эллигинчи йиллари охири- саксонинчи йиллар бошларида—мамлакатимиз учун ғоят қийин бўлган даврда салкам чорак аср республикага раҳбарлик қилган Шароф Рашидов ана шундай сиймолардан бири эди.

Анжуманда атоқли давлат арбоби раҳнамолигида республикамиз, жумладан, Бухоро вилоятида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари тилга олинди. Во¬ҳада қишлоқ хўжалиги, унинг етакчи соҳаси бўлган деҳқончилик маданиятини оширишда катта аҳа¬миятга эга сув таъминотини тубдан яхшилашга хизмат қилаётган вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали, унинг ти¬зимидаги қудратли насос станциялари қурилиши, газ конла¬рининг ўзлаштирилиши, Газли шаҳрининг бунёд этилиши, кўплаб ижтимоий-маданий объектларнинг қурилиши Шароф ¬Рашидов номи билан боғлиқ.

—Шароф Рашидов номини биз, ёшлар ҳам алоҳида миннатдорлик билан эслаймиз,—дейди битирувчи босқич талабаси Жавоҳир Абдуллаев.—Негаки, биз таҳсил олаётган Бухоро муҳандислик-технология институти Шароф Рашидов ташаббуси билан, Тошкент политехника институти филиали негизида 1977 йилда ташкил этилган Бухоро озиқ- овқат ва енгил саноат технологияси институтининг вориси ҳисобланади.У кишининг олий ўқув юртимизга ташриф буюргани ва таълим моддий-техника базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратгани ҳақида устозларимиздан кўп эшитганмиз.

Тадбирда Шароф Рашидовнинг миллатларо дўстликни мус¬таҳкамлашга, миллий адабиётимиз ривожига қўшган ҳиссаси, шахсий инсоний фазилатлари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида сўз юритилди.

Шу билан бирга қайд этилдики, Шароф Рашидов вафотидан сўнг унинг номи собиқ шўролар тузуми корчалонлари томонидан бадном этилди. Халқимизга эса "пахта иши", "ўзбек иши" тамғаси остида маломатлар ёғилди. Фақат мустақилликдан сўнг адолат тўла қарор топди. Шароф Рашидовнинг тарихий хизматлари эътироф этилди. Миннатдор халқ буюк фарзандини эъзозламоқда ва эъзозлайверади, деб таъкидланди анжуманда.

Тадбир якунида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб талабалар ўртасида ўтказилган "Миллатимиз ифтихори" мақолалар танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 89, 04.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.