Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

Болалар дунёси

Маҳаллада "Интерфутбол"

Футболни сеҳр дейми,

Жозиба деб атайми?

Юракларга боғланган,

Мўъжиза деб атайми?

Маҳалламиз болалари,

Футбол деса тик турар.

Жамоа бўлиб йилда,

Бир хил кийим тиктирар.

Майкаларни кўрсангиз,

"Ювентус"дан нақшлироқ.

Ўйингоҳга қарарлар,

Томорқадан яхшироқ.

Ҳар қандайин завқни ҳам,

Тенг кўрмасалар бир гол-ча.

Қарашлар Европа-ю,

Шаштлар "Интерфутбол"ча.

Балки чиндан ихлосдир,

"Ўзган"нинг боласига.

Юлдузларга ҳавас ном,

Ёзилган майкасига.

Расулнинг номи — "Раул",

Зайниддин худди — "Зидан".

Раҳматилло — "Роналдо",

Каримжон — "Карлос" экан.

Дарвозабон Камол — "Кан",

Муҳаммаджон — "Моставой".

"Юлдузлар" орасида,

Зўр юлдуз бор ҳойнаҳой.

Чўғдай тўртинчи рақам,

Ўша ҳозир урди гол.

Исмин ўзгартирмаган,

Бу болами — Миржалол!

Футболни сеҳр дейми,

Жозиба деб атайми?

Кўнгилларга боғланган

Мўъжиза деб атайми?

Шу-да, бўлса мўъжиза,

Жозиба бўлса шу-да.

Маҳалламиз болалари,

Футболга "фанат" жуда.

Жилвонсойнинг осмонлари

Ғарбдан гўзал, ҳаволи.

Миржалоллар бунда кўп,

"Юлдузлар"да хаёли.

Тоҳир-Зуҳро

Икки қўшни бир кунда,

Фарзанд кўрди димоғ чоғ.

Биттасида ўғилча,

Биттасида қизалоқ.

Хурсандликнинг чеки йўқ,

Ўтиб-қайтар қўшнилар.

Зуҳро тинса, сўнг Тоҳир,

Гоҳ қўшилиб "жўшдилар".

Баъзи тунлар "инга"нинг,

Гали бўлса Зуҳрода,

Баъзи тунлар Тоҳирвой,

Оқиб юрар "дарё"да.

Опаси хурсанд

бўлди

Кириб келди меҳмонлар,

Илиқ кутди мезбонлар.

Худди оға-инидек,

Кўришди қўш томонлар.

Ҳозир келганлар совчи,

Қўш томонни боғловчи.

Дадасининг пинжида,

Учқунжон гап "ов"ловчи.

Топшириқ аниқ — унга

Белгиланган шу кунга.

Опасининг сўзини,

Бажармоқ шарт Учқунга.

Меҳмонлар кўп банд бўлди,

Дил-дилга пайванд бўлди.

Учқуннинг "запис"идан,

Опаси хурсанд бўлди.

Дилмурод ЖАББОР

Бухоро соғинчи

Яшаш жойим гарчи Андижон,

Кўргим келар ул Бухорони.

Муҳаббати жисмимдаги жон,

Қийнар мени доим ҳижрони.

Мозийлардан сўзлайди достон,

Ўтмишидан қилар ҳикоят.

Сен қалбимда яшнаган бўстон,

Меҳрим сенга чексиздир ғоят.

Ўша юксак минораларни,

Кўзларимга тўтиё этай...

Чимдимгина тупроқларини,

Тумор қилиб мен тақиб кетай.

Етти пирнинг хоки пойини,

Тавоф этиб зиёрат қилай.

Нур ёритса ётган жойини,

Қуръон ўқиб, тиловат қилай.

Ушбу ният ўйимда кезар,

Хаёлимда ҳамон Бухоро.

Соғинчлари бағримни эзар,

Минораси осмон, Бухоро.

Иброҳимжон АҲМЕДОВ,

Андижон шаҳри.

:: орқага № 87, 28.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.