Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

*Китоблар оламида

Қизбибилар руҳини шод этиб...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида яқинда чоп этилган "Қизбиби — Ҳазрат оғайи Бузург" маърифий-тарихий рисоласи табаррук Бухоро аёл авлиёлари тарихининг номаълум саҳифаларини маълум қилди.

Муаллиф, тарихчи олим Тошпўлат Раҳмоновнинг она юрти, Ватанига юксак садоқати, меҳру муҳаббати, тарих илмига фидо¬йилиги ушбу рисоланинг яратилишига сабаб бўлди.

Ўтмиш тарихи билимдони рисоланинг кириш қисмида ушбу зиёратгоҳ ҳақида билган, ўқиган, эшитганлари доирасида фикр-мулоҳаза юритганини алоҳида таъкидлайди.

Қадамжонинг ҳозирги кў¬риниши шўролар давридаги ҳолати билан қиёсланганлиги, хусусан, ўтган XX аср 20-йилларида ушбу зиёратгоҳда фаолият юритган, қатағон қилинган эшон ва муллаларнинг, 50-70-йилларда ва ҳозирги ¬кунда ҳам азиз авлиё-лар қа¬дамжосини сақлашга беминнат хизмати синг¬ган беназир инсонлар исми-шарифининг бирма-бир келтирилиши рисоланинг тарихий мазмунини янада бойитган.

Рисоланинг "Ҳазрат Қизбиби абадияти" деб номланган иккинчи қисмида тасаввуфшунос олим Садриддин Салим Бухорийнинг Қизбиби тарихини манбалар асосида ўрганганлиги хусусида батафсил маълумотлар, бу авлиё ҳақидаги халқ ривоятлари келтирилган.

Муаллиф рисоланинг учинчи қисмида тарихчи олим Нарзулла Йўлдошевнинг "Бухородаги айрим авлиёлар тарихи" китобида қизбибилар билан боғлиқ халқ эътиқод ва тасаввурларининг ёритилиши масаласини таҳлил этади.

"Қизбиби меъморий мажмуаси" деб номланган рисоланинг бешинчи қисмида гарчанд тарихий комплекс обида сифатида оз тадқиқ этилган бўлса-да, аммо рус археолог олими ¬В.А.Шишкиннинг 1938-1939 ва 1947 йилларда Бухоро воҳасида олиб борган тад¬қиқотлари маҳсули бўлган "Варахша" китобида ушбу азиз авлиё мажмуаси архитектураси хусусида тўхталиб ўтилган. Рисолада мазкур рус олимининг қадамжо ҳақидаги қимматли маълумотлари муаллиф томонидан русчадан ўзбек тилига ўгирилиб, унумли фойдаланилган.

Ушбу маънавий-маърифий рисола олимнинг узоқ йиллар олиб борган кузатуви ва йиғилган маълумотлари, мавзуга оид тадқиқотларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиши асосида дунё¬га келган. Рисола илмий тили равон, ўқувчи учун тушунарли, оммабоп услубда ёзилган.

Манзила ҚУРБОНОВА, БухДУ Тарих кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди.

:: орқага № 84, 16.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.