Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

*Мумтоз шеъриятимиз хазинасидан

Фарғонадан мактуб

Қўқон шаҳрининг Ғ.Ғулом номидаги Фарғона вилоят адабиёт музейи фондида ўзбек халқи адабий-маданий меросига оид кўплаб манбалар сақланиб ўрганилмоқда. Биз яқинда музей жамғармасидаги 1951-сақланиш рақамли китобдан шоир Машрабнинг Бухоро шаҳри шаънига айтган мухаммасини учратдик. Мухаммасда Бухоро шаҳрининг жаҳонда тутган ўрни ҳақида самимий мисралар битилгани бизда қизиқиш уйғотди. Шоирнинг эълон қилинган асарлари ичида бу мухаммасни учратмадик. Кўҳна шаҳар шаънига айтилган бу мухаммас бугунги кун шеър¬хонларига ҳам маъқул бўлади, деган умид билан уни "Бухоронома" газетасига тақдим этдик.

Нашрга тайёрловчилар:

Ҳ.Отажонов, Н.Тўрақулова, З.Қўчқорова, Ғ.Ғулом номидаги Фар¬ғона вилоят адабиёт музейи илмий ходимлари.

Бобораҳим МАШРАБ

Бухоро шаънига мухаммас

Вилоятлар ичинда мулки амният Бухородур,

Ки баҳри раҳмат ичра гавҳари қиммат Бухородур,

Шарифу ҳам латифу афзали мулкат Бухородур,

Ки то явм-ул жазо бенуқсу беофат Бухородур,

Чароки кони илму тақвои тоат Бухородур.

Маҳи савм эрди Ҳазрат фажри фарзини адо қилди,

Очиб гесу, ҳама асҳобға йиғлаб имо қилди,

Дуога қўл очиб Тангрига беҳад илтижо қилди,

Дуони хатм этар вақти: Бухоро деб нидо қилди,

Илоҳо хор қилма лойиқи иззат Бухородур.

Тамом бўлгунча бул Маҳ айлар эрди ҳар сабо такрор,

Намози фитр ўқиб бул хутба ичра айлади изҳор,

Дедилар бад аз он асҳоблар: Эй саиди мухтор,

Бухоро деб дуо қилдинг биза маълум қил асрор,

Деди ҳазрат: Билинглар манга хос уммат Бухородур.

Шаби меърож кўрдим кўкка ғабродин чиқар уч нур,

Дедим Жаброилга: Бу қайси нурдир эй ахи гапур,

Иккиси Ясрибу батхоҳ бири нури Бухородур,

Бу нурдин то қиёмат олам боло эрур ва маъмур,

Тилим васфига қосир гўё жаннат Бухородур.

Гадои хайрул башар шундоғ эшитдим Ҳақ таоло,

Деди Пайғамбари пайдо қилай гулзори Батходин,

Суриб даврин неча йил юз ўгирса фотишосидин,

Ки то Машҳарғача равнақ топар шаръий Бухородин,

Бу нур андин чиқар ким маъданий раҳмат Бухородур.

Эшитиб бир неча асхоб бўлди ул замон ғамгин,

Дедилар: Бўлсак эрдук коши бизлар ҳам Бухородин.

Деди Ҳазрат: Еманг ғам ким ғамлик бўлса ул мандин,

Дуойи Мустофога эл ҳамма йиғлаб деди: Омин,

Ҳамиша нуру пайғамбарға ҳамсуҳбат Бухородур.

Бухорога ким шоҳ дерлар ул сояи Субҳон,

Бу боисдин ўқурлар хутба ичра ҳазрати султон,

Илоҳо ёғи бўлса ким ани қил ер бирла яксон,

Бухоро лашкари Соҳибназар ҳар ерда бе нуқсон,

Нечукким посбони мазҳаби миллат Бухородур.

Эрур олимлари ҳар қайсиси фарзанди пайғамбар,

Шаҳри ноёб эрур мисли Алидек илкиға ханжар,

Ким чиқса бу йўлдан тиғ уруб изҳори дин айлар,

Илоҳо ҳомий бўлсин шоҳга автод чилтонлар,

Мадина янглиғ мунга тахти боҳашамат Бухородур.

Биҳамдиллоҳ биз бечораларга лутфи ёридир,

Ҳамиша адил анжом раият шаъни коридир,

Адолатдин Бухоро шоҳи чилтоннинг қаторидир,

Саломат қил балодин дину дунёнинг мадоридир,

Туфайли адлидин дарпардаий исмат Бухородур.

Тамомий нусхаю ҳам ер юзинда Фоҳира номи,

Малаклар олами болода дерлар шаҳри исломи,

Масожидлар ибодат вақти гўё Каъбани боми,

Бу шаҳар аҳлига доим руҳи пайғамбар эрур ҳомий,

Чароқий кеча кундуз пайравий суннат Бухородур.

Кими бу шаҳрда сокин бўлди кўрмас рўйи муҳтожи,

Бухородир тамоми бандаларнинг бошию тожи,

Етушмас гирдига минг Каъбатиллоҳдин келса ҳожи,

Бухородур дедилар ҳаширда жаннатни меърожи,

Ки ҳавзи—Ҳавзи Кавсар янглиғ пур неъмат Бухородур.

Эрур олимлари монанди Маҳ, косиблари — кавкаб,

Туриб вақти саҳар касб айлар ҳосил қилур матлаб,

Деюр обидлари олиб субҳа қўлга дам-бадам ёраб-ёраб,

Бу боисдин Намонгондан чиқиб азм айлаюб Машраб,—

Ки ҳар мақсаду матлабга ҳомийи нисбат Бухородур.

:: орқага № 77, 23.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.