Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Адабиёт ва санъат

Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги олдидан Ватаннинг муносиб фарзанди

Жорий йилда халқимиз қутлуғ сана—республикамиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган йирик давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлайди.

Шароф Рашидовнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти барчага яхши маълум. У қарийб чорак аср мобайнида — ғоят мураккаб ва оғир давр¬ларда республикани бошқарди. Мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида амалга оширилган кенг кўламли бунё¬дкорлик ишлари, янги шаҳарлар, йирик саноат корхоналари қурилиши, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши бевосита унинг номи билан боғлиқ. У ёшларга алоҳида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатарди. Эсимда, Андижон вилоятидан механизатор Мамажон Дадажонов Мирзачўлга бориб, ишлаш ташаббуси билан майдонга чиқди. Шундан сўнг Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ёшлар романтик меҳнат майдонига йўл олдилар. Уларнинг куч-ғайрати ва Шароф Рашидовнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ўша йиллар 650 минг гектардан зиёд қўриқ ер майдони ¬қишлоқ хўжалик оборотига киритилди, 6 миллион квадрат-метр уй-жой қурилди, 162 та янги хўжалик ташкил этилди. Бу жойларда ўн минглаб километр электр, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, автомобиль йўллари, ¬юзлаб ижтимоий аҳамиятдаги объектлар бунёд этилди. Ўзлаштирилган ерлар негизида аҳолиси бир миллиондан зиёд бўлган Сирдарё ва Жиззах вилоятлари, 17 та янги туман ташкил этилди.

Шароф Рашидов раҳбарлигида сув хўжалиги ва йирик ирригация объектлари қурилишига катта эътибор берилди. Бу масала Бухоро вилояти учун ғоят долзарб эди. Уни ҳал этиш учун мамлакат раҳбари ташаббуси билан Аму-Бухоро канали қурилиши бошланди. Канал қурилишига республиканинг етакчи мутахассислари жалб қилиниб, бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилган эди. Ушбу муҳим объект¬нинг ишга туширилгани вилоят экин майдонларининг 90 фои¬зини Амударё суви билан суғориш имконини берди.

Навоий ГРЭСи, Ўрта Осиё¬даги йирик Бухоро тўқимачилик комбинати ва бошқа кўплаб муҳим ижтимоий объектларнинг Шароф Рашидов ташаббуси билан бунёд этилганини унутиб бўладими? Тўқимачилик саноати гигант корхонасининг қурилгани бир неча минг кишини иш билан таъминлади.

Менинг раҳбарлик фаолиятимга ҳам Шароф Рашидов оқ йўл тилаган эди. 1962 йилда мен республика ёшлар ташкилотининг раҳбари этиб тасдиқлангандим. Бу ажойиб инсон билан ҳар бир учрашув қалбимда унутилмас таассуротлар қолдириш баробарида менга янги куч ва ғайрат бағишларди.

Қорақалпоғистон Республикаси, она диёрим Бухоро вилоятининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида масъулиятли вазифаларда ишлаган давримда тақдир кўп бора мени бу буюк инсон ва раҳбар билан учраштирди. Ўзбекистон раҳбари ҳар гал у ёки бу ҳудудга ташриф буюрганида бунёдкорлик ишларининг бориши, одамларнинг ҳаёти ва турмуши билан қизиқарди, вужудга келган муаммоларни ҳал этишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатарди.

Унинг юксак инсоний фазилатлари, республика ва халқ манфаатлари учун фидокорона меҳнат қилгани юксак ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир. Ўзбекистоннинг улуғ фарзанди номини қоралаш йўлидаги барча уринишларга мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан зарба берилди. У истиқлолнинг илк йилларида Шароф Рашидовнинг ¬ватани Жиззах шаҳрида ўтказилган махсус йиғилишда республика раҳбарининг пок номини тиклаш зарурлигини айтган эди. 1992 йилнинг кузида халқимиз бу улуғ инсон таваллудининг 75 йиллигини кенг нишонлади.

Кекса авлод вакили, бу моҳир раҳбарни билган инсон сифатида республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги¬ни нишонлаш тўғрисида"ги қарори қалбимни қувонч ва ифтихор туйғуларига тўлдирди. Унинг жўшқин умр йўли Ўзбекистон тарихи, халқимиз ҳаёти билан чамбарчас боғланган. Шароф Рашидовнинг порлоқ сиймоси она-Ватанининг равнақи учун фидокорона меҳнат қилган ажойиб раҳбар, ҳалол ва пок инсоннинг тимсоли сифатида қалбларда мангу қолади.

Дамир ЁДГОРОВ, меҳнат фахрийси

:: орқага № 56, 15.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.