Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Ёшларнинг севимли газетаси

"Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши муассислигида 2001 йилда ташкил этилган "Бухоро ёшлари" газетаси бугун воҳанинг барча туман ва шаҳарларида ўз ўқувчисига эга севимли нашрлардан.

Одатда авлодлар алмашинуви жараёни таҳририятларда осон кечмайди. Бу ерда кўп нарса шаклланган ижодий анъана ва ёндашувларни сақлаб қолишга боғлиқ. "Бухоро ёшлари"да бу нарса устувор. Шунинг учун ҳам у ҳозиржавоблик ва замон билан ҳамнафаслиги билан ажралиб туради.

Газета мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларга оид давлат сиёсати мазмун-моҳиятини нав¬қирон авлод онгу тафаккурига чуқур етказишга, уларда ижтимоий фикрни шакл¬лантириш орқали дахлдорлик ҳиссини тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Унинг ҳар бир материалида ёш замондошларимизнинг нафаси, нуқтаи назари бор.

Газета мавзулари ранг-баранг. Ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, маданият ва спорт, ҳуқуқ, ҳарбий-ватанпарварлик, экология ва саломатлик мавзуларидаги таҳлилий-танқидий материаллар ўқимишлилиги билан эътиборни тортади.

Яна бир жиҳат. Таҳририят мавзуларни ёритишда ўз ўқувчилари бўлган ёшлар ижодий имкониятларидан ҳам фойдаланмоқда.

Шунинг баробарида у ёш қаламкашларни тарбиялашга ҳам алоҳида эътибор қаратаётир. Таҳририят қошида "Парвоз" ёш журналистлар маҳорат маркази ташкил этилган. Бу ерда навқирон истеъдод соҳибларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ибратли ишлар амалга оширилаяпти.

—Марказимизда уста—шогирд анъаналари асосида олти йўналиш—босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, фото, интернет журналистикаси ва бошловчилик маҳорати бўйича маш¬ғулотлар олиб борилаяпти,—дейди "Бухоро ёшлари" газетаси бош муҳаррири Лайло Ҳайитова.—Уларнинг ахборот ва мақолалари нашримизда чоп этилаяпти. Хуллас, газетамиз ёш ҳамкасбларимиз учун маҳорат мактабига ай¬ланмоқда.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 52, 28.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.