Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Дилшода — танлов ғолиби

Бухорода "Донолик ва ташаббускорлик—сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган танловда 2017-2021 йилларда Ўзбе¬кистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаол¬лигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

Хотин-қизларнинг ин¬тилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фидокорона меҳнатини муносиб тақдирлаш, давлат ва жамоат ишларида фаол иштирокини таъминлаш асосида уларнинг етакчилик қобилиятини аниқлаш ва рағбатлантиришга қа-ратилган мазкур кў¬рик-танлов ҳам ана шундай олижаноб мақсадларга хизмат қилмоқда.

Танлов иштирокчилари "Партия — менинг тақдиримда", "Агар мен ¬депутат бўлсам...", "Ло¬йиҳалар танлови" шартлари бўйича ўзаро баҳс¬лашди. Улар ўз ҳудудида партия сафига янги аъзоларни жалб этиш, пар¬тия¬нинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилишга йўналтирилган лойиҳалардаги иштироки, фуқаролар мурожаатини ҳал этиш, жамоатчилик эътиборини мавжуд муаммоларга қаратиш, партиянинг давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ва¬колат¬ларидан самарали фойдаланиш юзасидан тайёрлаган тақдимотини на¬мойиш қилди.

Партия Когон шаҳар кенгаши раиси Дилшода Воҳидова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 48, 10.06.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.