Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

"Баркамол авлод"чилар шарафланди

28 май куни "Бухоро" темир йўл бош бекатида Жиззахда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Баркамол авлод" мусобақаларида иштирок этиб қайт¬ган вилоятимиз ўқувчи- спортчилари тантанали кутиб олинди.

Маросимда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқиб, терма жамоамиз аъзолари ва мураббийларини эришилган муваффақиятлар билан қутлади.

Таъкидландики, Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида уч босқичли узлуксиз спорт тизими, унинг "Баркамол авлод" ўйинлари оммавийлик, чиниқиш ва маҳорат мактабига айланди.

Вилоятимиз ўқувчи-спортчилари ушбу мусобақага ҳар галдагидан яхшироқ тайёргарлик кўрдилар. Улар ўтказилган 17 та турдан 13 тасининг финал бос¬қичида қатнашди. Спортчиларимиздан саккиз нафари фахрий шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, бадминтончи Абдурасул Хўжаев яккалик ва Мафтуна Сафарова билан жуфтлик баҳсларида қўш олтин медалга сазовор бўлди. Дзюдочи Ғолиб Сулаймонов, боксчи Саиджамол Жаъфаров, юнон-римчилар Парвиз Мўминов, Маҳмуд Бахшуллаев, бадиий гимнастикачи Зарина Негматова ҳам биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, беш нафар вакилимиз кумуш, яна саккиз нафари бронза медалларини қўлга киритди.

Ёшларимиз олтин медаллар сони бўйича кучли бешликка кирди. Умуман, вилоят терма жамоаси бундан уч йил илгари Наманганда ўтказилган "Баркамол авлод" ўйинлари билан солиштирганда, анча юқори натижаларга эришди.

Темир йўл бош бекатида "Баркамол авлод" иштирокчилари шарафланди. Чемпионлар ноутбук, кумуш медаль соҳиблари замонавий телевизор, учинчи ўрин соҳиблари эса тегишли қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, мураббийларнинг хизматлари ҳам муносиб эътироф этилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 31, 31.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.