Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

*Кўрик-танлов

"Энг яхши китобхон"

Вилоятимизда ёшларнинг бадиий асарларни ўқишга қизиқишини ошириш ҳамда китобхонликни тарғиб этиш орқали болаларнинг маъна¬виятини бо¬йитиш ҳам¬да истеъдод ¬эгаларини кашф қилиш мақсадида жойларда китобхонлик танловлари бўлиб ўт¬моқда.

Бухоро шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида ўт¬казилган "Энг яхши китобхон" кўрик-танловида шаҳардаги мактабларнинг вакиллари бўлган 40 нафарга яқин ўғил-қиз иштирок этди.

"Бизнинг олтин хазинамиз", "Нур таратган китоб¬лар", "Мумтоз адабиёт сеҳри" шартлари бўйича ўқувчилар ўз билим ва ижодий маҳоратларини на¬мойиш қилишди.

Мазкур беллашувда 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ҳасанжон Бахтиёров тенгқурлари орасида ғо¬либликни қўлга киритди.

—Албатта, бу ҳали бошланиши,—дейди Ҳасанжон.—Билимли ва маънавиятли инсон бўлиб ети¬шишим учун кўплаб ки-тобларни ўқишим керак.

Тадбирда фаол қатнашганларга эсдалик совғалари топширилди.

Роҳила НАЗАРОВА, Бухоро шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

:: орқага № 31, 15.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.