Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

*Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати

Иқболи сарбаланд Азиза

Бугун қизларимиз ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида фаол. Айниқса, уларнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари ҳар бир юртдошимиз кўнглига фахр туйғуларини бағишлайди. Зеро, ҳеч нарса спортчалик мамлакатни дунёга танита олмайди. Айнан спорт соҳасида юксак натижаларни қўлга киритган қизлар орасида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар анчагина.

Бухоро шаҳрида яшовчи Жўрабек Ўриновлар оиласига бугун ҳамма ҳавас қилмоқда. Оилада вояга етаётган 3 фарзанд одоб-аҳлоқи, аъло ўқиши ва спортдаги ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб, барчанинг ҳавасини келтиришмоқда.

Бухоро банк ва иқтисодиёт коллежи 1-босқич ўқувчиси Азиза Идиева оила бекаси Дурдона Арслонованинг ўртанча фарзанди. Айни баҳорнинг илк кунларида истеъдодли қизларга Зулфия номидаги Давлат мукофоти тақдим этилаётган лаҳзаларни у бир умр¬га унутмаса керак. Совриндорлар орасида қизи—гимнастика бўйича спорт усталигига номзод Азиза Идиева ҳам Президентимиз Ш.Мирзиёев қўл¬ларидан давлат мукофотини олиш бахтига сазовор бўлди.

Азиза болалигидан спортга иштиёқ ва муҳаббат қўй¬ди. Йиллар ўтиб, спортчилар сафидан ўрин олди, таниқли мураббий Римма Хохлова қўл остида машғулотларда қатнашиб, маҳоратини оширди. Мактабдаги дарслар тугаб, уйга қайтгач, тез-тез уй вазифаларини бажарардида, қадр¬дон спорт аренаси—"Нафис" гимнастика мажмуига ошиқарди. Машқларда тобланган гим-настикачи қиз бирин-кетин мусобақаларда иштирок этиб, муваффақиятларга эриша бошлади. Аввал шаҳар, кейин мамлакат миқёсидаги мусобақаларда, чемпионатларда кучини синаб, муросасиз курашлар муҳитида иродасини чиниқтирди, тажриба тўплади. Ўзига бўл¬ган ишончи ва хатолари устида қунт билан ишлаши, лўнда қилиб ¬айтганда, меҳнатсеварлиги туфайли Ази-занинг ютуқлари кўзга кўрина бошлади.

2010 йилда Тошкентда бўлиб ўтган "Мовий гумбаз" халқаро турнирида гуруҳ баҳсларида 2-ўринни қўлга киритди. 2011 йилда эса "Олим¬пия умидлари" республика ¬турнирида 2-ўринга лойиқ топилган бўлса, кейинги йилларда шу турнирнинг ғолиблик шоҳсупалари унга насиб этди. Азиза эса изланиш ва интилишдан тўхтамади.

Сабр-қаноат ва матонат билан қилинган меҳнат бесамар кетмайди. Азиза Идиева бугун кўплаб совринлар соҳибаси, нуфузли мусобақаларда муфаффақиятли иштирок этган гимнастикачи қиз сифатида тилга олинмоқда.

—Мукофотга муносиб деб топилганим, менга ишонч билдирилганидан мамнунман. Ушбу мукофот мени янги-янги марралар сари чорлайди,—дейди Азиза Идиева.—Илгарилари онажоним, мураббийларим нигоҳи мени кузатган бўлса, энди бутун хал¬қимиз, Юртбошимизнинг эътиборига тушдим. Зулфия номидаги Давлат мукофоти зиммамдаги масъулиятни чандон оширди. Бундай юксак эътибор, эътирофга муносиб бў¬лишга, она Ватанимиз довруғини дунёга таратишга ваъда бераман.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 21, 08.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.