Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

"Ёшлар — келажак бунёдкори"

Ана шу шиор остида Шофирконда навқирон авлод форуми ўтказилди

Ўзбекистон Респуб¬ликаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиё¬сати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақ¬садида Шофиркон туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ ва ДСИ томонидан Ёшлар иттифоқи мазкур туман кенгаши билан ҳамкорликда "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида форум ташкил этилди.

Унда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч оила фарзандлари, чин етим, ички ишлар бўлимида профилактик ҳисобда ва таълим муассасаларидаги ички назоратда турувчи болалар ҳамда Ёшлар иттифоқининг фаол сардорлари, жами 155 нафар ўғил-қизлардан иборат гуруҳлар шакллантирилди.

Форум доирасида ёшларнинг 30 нафари бепул тиббий кўрикдан ўт¬казилди, кам таъминланган оилаларда тарбияланувчи 50 нафар ўқувчига туман сектор ¬раҳбарлари томонидан қишки кийим-кечаклар совға қилинди. Ёшларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва китобсеварлик туйғуларини мус¬таҳкамлаш мақсадида "Қалқонинг бўлгаймиз, сени Ватан!", "Энг буюк жасорат — маънавий жасоратдир", "Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур" лойиҳалари асо¬сида турли тадбирлар ташкил қилинди.

"Тинчлик — бебаҳо неъ¬мат", "Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам", "Бу буюк Ватанда азиздир инсон", "Ободлик кўн-гилдан бошланади", "Озод элнинг фарзандиман — обод элнинг фарзандиман", "Ватан келажаги учун менинг ҳиссам" мавзуларида эркин иншо ва баён ёзиш бўйича танловлар ўтказилди. "Бухоро бўйлаб саёҳат қил!" лойиҳаси доирасида ўғил-қизларнинг Етти пир зиёратгоҳига, шунингдек, ¬вилоят марказидаги Лабиҳовуз, Минораи Калон мажмуалари, Арк қалъаси ҳамда бошқа меъморий ёдгорликларга саёҳатлари ташкил этилди.

"Жаҳолатга қарши маъ¬¬рифат билан" лойи¬ҳасига асосан 9-сон бо¬лалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар иштирокида "Илм олишнинг афзаллиги" мавзуида суҳбат ўтказилди ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олишга қаратилган "Ке¬йинги бекат" номли видеоролик намойиши ташкил этилди.

"Энг буюк жасорат — маънавий жасоратдир" ло¬йиҳаси доирасида "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" номли китоб тақдимоти, 49-умумий ўрта таълим мактаби миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси М.Сатторова томонидан ёшларда Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қа¬рор топтириш ва ривожлантириш мақсадида очиқ мулоқот, тумандаги Баркамол авлод болалар ¬маркази раҳбари Б.Тиллаев томонидан марказ-даги тўгараклар фаолияти бўйича суҳбат ўтказилди.

"Касбим менинг — фахрим менинг" шиори остида форум иштирок¬чи¬ларининг тумандаги "Экваториал текс" МЧЖ ҳамда Ўзбекистон Қаҳ¬рамони А.Латипов раҳбарлигидаги "Азим Шофиркон юлдузи" фермер хўжалигига саёҳати ташкил этилди.

Форум доирасида уюш¬тирилган лойиҳа ва тадбирларга туманнинг чекка қишлоқ ва маҳаллаларидаги 2 мингга яқин ёшлар ҳам қамраб олинди.

М. РАҲМОНОВ, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

:: орқага № 14, 14.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.