Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Истеъдодли ёшлар — юрт келажаги

Юртимизда ёшларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик туфайли истеъдодли ўғил-қизлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Уларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришда мунтазам ўтказиб келинаётган турли кўрик-танловлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу танловлар уларда иштирок этиб, ўз билими ва иқтидорини синаб кўришни истаган ёшларнинг очилмаган қобилиятларини юзага чиқариб, ўзларига бўлган ишончларини оширмоқда, янги марралар сари одимлашда муҳим қадам вазифасини бажармоқда.

Бухоро давлат университети инглиз филологияси бўлимининг 3-босқичида таҳсил олаётган Нигина Юлдашева ҳам ана шундай танловларда тобланиб, билими ва иқтидорини жаҳон минбарида намоён этаётган истеъдодли ёшлардан бири. У Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ELS (educational services) томонидан ташкил этилган "Many Languages One World" — "Кўп тиллар — бир олам" иншолар танловида ўзбекистонлик ёшлар номидан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

— Ёшлигимдан чет тилларни ўрганишга, хорижий мамлакатларнинг маданияти, уларнинг урф-одатларига қизиқиб келганман, — дейди Нигина хурсандчилигини яширмай. — Инглиз ва рус тилларини жуда яхши ўрганганман. Ҳозирда испан тилини ўрганишни бошладим. Хорижий тилларга бўлган қизиқишим туфайли доимий равишда интернет сайтларида эълон қилинаётган халқаро танловларни кузатиб борардим. Халқаро "Many Languages One World" иншолар танлови ўтказилаётгани ҳақида эшитиб, унда иштирок этишни астойдил истадим. Инглиз филология¬си йўналишида таҳсил олаётганлигим сабабли, инглиз тилида эмас, бош¬қа тилда иншо ёзишим керак эди. Шунда мен рус тилида "Кўп тиллар — бир олам" мавзусида иншо ёзиб, танлов ташкилотчиларининг расмий сайтига узатдим. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмий тиллари бўлган инг¬лиз, рус, француз, испан, хитой ёки араб тилларининг ҳаётимиздаги ўрни ва халқаро муносабатларда тилнинг аҳамияти каби муаммолар ҳақида ўз қараш¬ларимни ифодаладим. Ёзган иншоим грамматик, маъно ва стилис¬тик жиҳатдан аъло -баҳоланди. Мазкур халқаро иншолар танловида дунё¬нинг 170 дан ортиқ мамлакатларидан 6000 дан зиёд ёшлар иштирок этди. Танловнинг кейинги босқичи "Онлайн интервью" деб номланди. Унда ёзган иншоси муносиб баҳоланган иштирокчилар билан 15 дақиқалик танланган тилда БМТ ҳақида суҳбат бўлиб ўтди. Икки ҳафтадан сўнг, электрон почтамга танловда ғолиб бўлганлигим ва тез орада БМТ бош қароргоҳига бориш учун йўл чипталари узатилиши ҳақидаги хабар келди. Ўша пайтдаги ҳаяжоним ва хурсандчилигимни сўз билан ифодалай олмайман.

Сафар мобайнида Бостондаги Northeastern университетида турли семинар машғулотларида иштирок этдик. Бу мен каби 60 нафар талабага, агар хоҳласак, магистратурани Бостондаги Northeastern университетида давом эттириш имконини берди.

Ғолибларга АҚШнинг Нью-Йорк ва Бостон шаҳарларига 15 кунлик барча сафар харажатлари қопланадиган саёҳат ва БМТ бош қароргоҳида ўтадиган Ёшлар форумида маъруза қилиш имкони тақдим этилди. Жаҳон минбарига ўзбекистонлик талаба сифатида чиқаётганлигим мени янада масъулиятли бўлишга ундади.

Ўз маърузамда мамлакатимизнинг муста¬қилликдан кейинги ютуқлари, инфраструктураси ва у билан боғлиқ ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтдим. Дунёнинг турли мамлакатларидан келган тенгдошларимга Ўзбекистонда биз, ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, бой тарихимиз ва порлоқ келажагимиз тўғрисида сўзлаб бердим.

Сафар таассуротларини завқ билан сўзлаб бераётган Нигинанинг орзулари бир олам. Унинг ўзига бўлган ишончи, келажакдаги мақсадларига эришиш учун ўқиб-изланиши ва шижоати тенг¬дошларига ўрнак бўлишга арзигулик. Бугун мамлакатимизда жамиятда муносиб ўрин эгаллаш ва юрт равнақи учун ўз ҳиссасини қўшишни истаган ёшлар учун барча эшиклар очиқ. Фақат улар аниқ мақсад, чуқур билим ва тажрибага эга бўлсалар, кифоя. Омад ҳам уларнинг ортидан эргашишига шубҳа йўқ.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 8, 24.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.