Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

* Муносабат

Ёшлар — келажак бунёдкорлари

Президентимиз Шавкат ¬Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муржа¬атномаси барча юрт¬дошларимиз, айниқса, навқирон авлод вакилларида эртанги кунга ишонч туй¬ғусини яна бир карра мустаҳкамлади. Барчବ¬мизни эзгу мақсад, улкан марра¬лар¬га эришиш йўлида фидойиликка чорлади. Ушбу тарихий анжуманда бевосита иштирок этиб, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар инсон, унинг фаровон ҳаёти ва ёшларимизнинг порлоқ келажаги учун эканлигини яна бир бо𬬠дилдан ҳис этдим.

Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишлар янги бос¬қичга кўтарилганини алоҳида эътироф этди. Қолаверса, жорий йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техноло¬гияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилиниши ёшларни ишбилармонлик соҳасига янада кенгроқ жалб этиш, уларнинг ижодий ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида янги муҳим қадам эканини таъкидлади.

Ёшларимиз келажагимиз бунёдкорларидир, дея уларга улкан ишонч билдирилиб, 2017 йил 30 июнда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Президентимиз томонидан 5 июлда имзоланган "Ёшларга оид давлат сиё¬сати самарадорлигини ошириш ва Ўзбе¬кистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармон асосида ушбу ташкилотнинг ва-зифалари аниқ белгиланди. Мазкур ҳужжатда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, битирувчилар банд¬лигини таъминлаш, шу билан бирга, навқирон авлод вакилларида мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш каби маънавий-маърифий ишларни янада фаоллаштириш, истеъдодли ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш каби қатор вазифалар кўрсатилган бўлса, Мурожаатномада Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва самарали фаолият юритиши учун тегишли шароитлар яратиб бериш таклифи ўртага ташланди. Эндиликда ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бош¬қа соҳаларда фаол мулоқотда бўли¬шади. Бу эса, ўз навбатида, ёшларимизнинг билим ва салоҳиятини дунёга намо¬йиш этиш учун янги имкониятлар эшигини очиб беради.

Қисқа фурсат ичида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан воҳамизда ёшлар маънавияти, ақлий салоҳиятини бойитишга хизмат қиладиган 375 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларга қирқ минг нафарга яқин ўғил-қизлар жалб қилинди.

Ёшлар иттифоқининг 96 нафар фаол аъзосига "Ёшлар уйи" хонадонлари топширилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ¬мақсадида коллежларнинг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчи талаба-ўқувчилари ва жойлардаги уюшмаган ёшлар иштирокида 105 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, уларга 10000 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Шулардан 2000 нафарига ўзларини қизиқтирган соҳалар бўйича ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди, 212 нафари ишга жойлаштирилди.

Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, ўз тадбиркорлик фао¬лиятини бошлашига кўмаклашиш мақсадида 146 маротаба очиқ мулоқот, давра суҳбати ва учрашувлар ташкил этилди, "Бизнес клублар" фаолияти йўлга қўйилди, 9 нафар ёш тадбиркорга имтиёзли кредитлар олишда амалий ёрдам берилди.

2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар янада жадаллик билан давом эттирилади.

Зариф КОМИЛОВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.