Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Санъатсевар ёшлар маскани

Бундан йигирма йил муқаддам, яъни 1997 йилнинг 23 январида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармони асосида Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил этилиб, унинг қошида институт ҳамда қатор коллеж ва мактаб-интернатлар фаолияти йўлга қўйилганди. Вилоятимиздаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳам айни шу таълим даргоҳлари сирасидандир.

Таъкидлаш жоизки, бугун ушбу масканда кўплаб ёш иқтидор эгалари тажрибали устозлар, санъатшунослар қўлида таҳсил олишмоқда. Шу йўсин улар мусиқа, тасвирий ва амалий санъат сирларини пухта ўзлаштиришяпти. Ўз навбатида меҳнату изланишлар самарасиз қолаётгани йўқ. Мазкур билим даргоҳи ўқувчи ҳамда ўқитувчилари ўз йўналишларида қатор ютуқларга эришмоқдалар.

Эътиборлиси, Бадиий академия аъзоларидан, Ўзбекистон халқ рассомларидан сабоқ олган малакали ёш педагоглар ҳам тасвирий ¬санъатга ошно тутинган ўғил-қизларнинг ўз истеъдодларини тўла намоён этишларига кў¬маклашмоқдалар. Уларнинг шогирдлари пойтахтда халқаро мақомда бўлиб ўтадиган "Биеннале" ҳамда "Фотобиеннале"да муносиб иштирок этишяпти. Шунингдек, ҳар йили Бадиий академия томонидан ўтказиладиган республика Санъат ҳафталигининг доимий фаол иштирокчилари орасида ҳам айни шу ихтисослаштирилган мактаб-интернат вакилларини кўриш мумкин. Бултур ушбу таълим муассасаси ўқувчиларидан М. Намозов, Н. Хусенова, Ш. Шарипов ва бошқалар "Ўзбекистон ва Корея ҳамдўстлиги" шиори остида ташкиллаштирилган кўрик-танловда юқори ўринларни эгаллаб, П. Беньков номидаги республика рассомлик ва дизайн коллежларига имтиҳонсиз қабул қилиндилар.

Ташкил топганига йигирма йил бўлган бу даргоҳда устоз-шогирд анъаналари асосида кулолчилик ҳамда каштачилик бўйича ҳам маш¬ғулотлар олиб борилади. Ўқувчилар шу тарзда Нурота, Шофиркон каштачилик мактаблари услубларини, Шарқ миниатюрасини, наққошлик, зардўзлик сингари амалий санъат турларини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўрганишяпти.

Бундан ташқари, бу ерда навқирон авлод вакилларига мусиқанинг турли йўналишлари бўйича сабоқ берилади. Миллий ҳамда жаҳон мусиқа санъати сирларини пухта ўзлаштиришларида эса уларга махсус фортепиано, скрипка, чанг, кларнет, доира, рубоб хоналарида яратилган шарт-шароитлар ҳам асқотмоқда.

Моҳигул МАВЛОНОВА, Ўзбекистон Бадиий академиясига ¬қарашли вилоят ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси.

:: орқага № 83, 14.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.