Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Ёшлар иттифоқига юз кун

Бундан роппа роса юз кун аввал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган эди. Шу сана муносабати билан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан акция ташкил қилинди.

"Бухоро китоб олами" савдо мажмуасида ўтказилган тадбирда қайд этилганидек, ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар, фидойи инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ¬борасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон "Камолот" ЁИҲ негизида Ўзбе¬кистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ушбу иттифоқ ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда "Ёшлар куни" сифатида нишонланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифо¬қига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дои¬расидаги навқирон авлод ¬фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар белгилаб берилди. Мазкур иттифоқ вилоят кенгаши ¬томонидан ўтган қисқа давр мобайнида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ёшлар иттифоқи ва "Камалак" ¬болалар ташкилоти сардорлари сайловлари ўтказилди. "Биз Ватанга таянчмиз", "Ёшлар — келажак бунёд¬кори", "Ёшлар олтин тў¬пи", "Ёшлар веломарафони" фес¬тивалларига 5000 нафарга яқин навқирон авлод вакиллари жалб қилинди. "Ёшлар ва туризм" ло¬йиҳаси доирасида уюштирилган Бухоронинг қадимий обидалари бўйлаб саёҳатга қўшни Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари жалб қилинди. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасида 300 нафарга яқин ёш тадбиркор ва фермерлар билан ташкил этилган очиқ мулоқотлар чоғида мурожаат этган ёшлар муаммолари ҳал этилди.

Тадбирда вилоят кенгаши томонидан шу кунга қадар амалга оширилган ишлар акс этган кўргазма, ёшлар учун китоб савдоси ташкил этилди. "Келажак бунёд¬кори" лойиҳаси доирасида бу ерга жам бўлган ёшлар спортнинг боулинг, стол тенниси, баскетбол ва енгил атлетика турлари бўйича ўз жисмоний салоҳиятларини синовдан ўтказдилар. Беш юз нафардан ортиқ навқирон авлод вакиллари жалб қилинган тадбирда гўзал куй-қўшиқлар байрамона тантаналарга уланиб кетди.

Шунингдек, акция доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари томонидан вилоят онкология диспансерида даволанаётган йигит-қизлар ҳолидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 82, 11.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.