Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Лойиҳалар марказида—ёшлар масалалари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг жорий йилда эълон қилинган 3-4-танловида Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлинмасининг "Жисмоний имконияти чекланган шахслар (ай¬ниқса, ёшлар) ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни тўплам шаклида чоп эттириш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш", "Карвон" маданий меросни ўрганиш ва туризмни ривожлантириш марказининг "Қадим ва ҳамиша навқирон Бухоро сари", "Ипак ва зираворлар фестивали" жамоат фондининг "Бухоро ви¬лоятида ўтадиган анъанавий "Ипак ва зираворлар" фестивали тўғ¬рисида маҳаллий ва хорижий аҳолининг билимларини ошириш", "Ойдин нур" оилани ижтимоий ҳимоялаш марказининг "Оилавий низоларни бартараф этиш йўли билан соғлом турмуш тарзи анъаналарини мустаҳкамлаш", "Биҳиштиён" МФЙнинг "Юксак китобхонлик мада-нияти—шахс камолоти белгисидир" ҳамда Бухоро "Хотира" марказининг "Хотира маркази—кексалар кўмагида ёш авлодда эзгулик ва инсонпарварлик, она юртга содиқлик туйғуларини шакллантириш даргоҳи" лойиҳалари давлат гранти маблағлари билан қўллаб-қувватланди.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги "Биҳиштиён" МФЙнинг "Юксак китобхонлик мада¬нияти—шахс камолоти белгисидир" номли лойиҳаси доирасида маҳалла ёшларини китобхонликка жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Маҳаллада кутубхона фонди ташкил этилиб, мавжуд кутубхона қошида "Ёш китобхонлар" клуби фаолият юритади. Клубда ёшларнинг китобхонлик кўникмалари ошириб борилади. Ушбу кутубхонадан фойдаланишга айниқса, уюшмаган ёшлар жалб этилади. Натижада уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, мафкуравий иммунитетларини мустаҳкамлашга эришилади.¬¬

—Маҳалламиз ҳудудида 2235 нафар аҳоли истиқомат қилади,—дейди МФЙ раиси Баҳодир Тўраев.—Уларнинг 632 нафари 7-30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Лойиҳани амалга ошириш давомида ташкил этиладиган "Ёш китобхон" клубида ҳафтасига 2 маротаба учрашув ва маш¬ғулотлар ўтказилади. Ҳар бир учрашувга 500 нафар аҳоли, хусусан, ёшлар жалб қилинади. Лойиҳа якунида китобхонлар орасида "Энг яхши китобхон", "Энг ях¬ши шеърий асарлар билимдони", "Президент асарлари билимдони" каби танловлар ўтказилиб, ғолиблар ҳамкор ташкилотлар томонидан рағбатлантирилади.

Бухоро "Хотира" марказининг "Хотира маркази—кексалар кўмагида ёш авлодда эзгулик ва инсонпарварлик, она юртга содиқлик туйғуларини шакл¬лантириш даргоҳи" ло¬йиҳаси эса ўз олдига ёшлар ва нуронийлар вакиллари иштирокида авлодлар учрашувларини ўтказиш, Бухоро "Хотира" марказига экскурсиялар уюштириш, мавзуга оид телекўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, лойиҳа ижросининг боришини ОАВда ёри¬тиб бориш, "Ёшларнинг "Хотира" марказидан олган таассуротлари" мавзусида иншолар танлови ўтказиш вазифаларини қўйган. Лойиҳадан кўзланган мақсад — ёшларни миллий урф-одатлар ва қадриятлар руҳида тарбия¬лаш, уларда она юртга содиқлик фазилатларини шакллантириш, йигит-қизларни кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан хулоса чиқаришга ўргатиш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳаларнинг барчаси замирида ўқувчилар ва уюшмаган ёшларни умуминсоний қадриятларни қадрлайдиган, маънавий юксак, ватанпарвар ва баркамол авлод қилиб тарбиялаш масалалари ётади.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, журналист.

:: орқага № 80, 04.10.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.