Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Хоразмлик ёшлар Бухорода

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш ҳамда ҳудудлардаги ижтимоий-маънавий соҳадаги тажрибаларни ўрганиш мақсадида Хоразм вилоятидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари учун воҳамиз бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат иштирокчилари "Кўҳна ва боқий Бухоро" монументи, вилоят мусиқали драма театри, икки минг томошабинга мўлжалланган амфитеатрни томоша қилдилар. Шунинг билан бирга Етти пир зиёрати ҳам амалга оширилди.

Улар буюк мутафаккирлар, кўплаб адабиёт ва санъат намояндалари етишиб чиққан Бухоро билан яқиндан танишдилар, ўтмиш ва бугун уйғунлашган шаҳар, тарихий обидалар тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

— Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулҳолиқ Ғиждувоний каби буюк алломаю авлиёлар ватани Бухорога келишни кўпдан бери ният қилгандим, — дейди меҳмонлардан бири Бекзод Отамуродов. — Ҳақиқатдан ҳам воҳанинг барча тарихий ёдгорликлари, бетакрор обидалари ҳайратда қолдириб, ўзгача руҳ бахш этаркан.

Саёҳат давомида меҳмонлар Бухоро шаҳридаги "Шайх ул Олам" маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбир доирасида вилоятимизнинг кўзга кўринган санъаткорлари билан учрашув ҳам ўтказилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 71, 03.09.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.