Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

"Ёш оилалар ва қизлар" форуми

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги ва Халқаро ёшлар кунига бағишлаб, Бухорода "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида "Ёш оилалар ва қизлар" республика форуми тадбирлари бўлиб ўтди.

Форум вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда турли давлат ва ¬нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси ҳи¬собланган ушбу тадбир ўз мазмун-моҳияти билан мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўз¬бекистон ёшлар иттифоқи фаолия¬тини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тадбир "Мен ҳам етакчи бўламан" мавзусига бағишлаб, депутатлар ва турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган раҳбар аёллар, ижтимоий фаол, шунингдек, уюшмаган қизлар иштирокидаги учрашув билан бошланди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Наврўзова ва ¬бошқалар мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида аёлларнинг муносиб ўрни бор¬лигини таъкидлади.

Бугунги кунда биргина Бухоро вилояти, туман ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларига 80 дан зиёд хотин-қизлар депутат этиб сайланган. Маҳаллий ҳокимият бошқаруви органлари, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари орасида кўплаб аёллар бор. Уларнинг иш тажрибасини оммалаштириш қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва дахлдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Тадбирда шу мақсадга қаратилган лойиҳалар самарадорлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Форум доирасида "Таълим ва фан" мавзусида ушбу соҳада фаолият олиб бораётган ёш олималар иштирокида илмий-амалий конференция ўтказилди. "Бухоро китоб олами" маж¬муасида ташкил этилган кенг маърифий тадбир ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда ёш ижодкорлар ўзларининг илк асарлари тақдимотини ҳам ўтказди.

—Юртимизда ёш қаламкашларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда,—дейди улардан бири Гўзал Рўзиева.—Ўтган йили "Баҳор яқин" деб номланган илк шеърий тўпламим Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" жамоат фондининг маблағлари ҳисобига 20 минг нусхада чоп этилди.

Мамлакатимизда аёллар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга кичик бизнес соҳасига хотин-қизларни жалб этиш долзарб масалалардан бири. Форум доирасида "Тадбиркор аёл" ассоциа¬цияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган "Ким нимага қодир?" лойиҳаси айни шу масалага қаратилди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан таклиф қилинган доимий иш ўрнига эга бўлмаган 60 нафардан зиёд хотин-қизлар бўлимнинг "Бизнес инкубатори"да тажрибали аёл тадбиркорлар томонидан тикувчилик, миллий ҳунармандчилик, оила саломатлиги, пазандалик каби ўнга яқин йўналишлардаги маҳорат дарсларида қатнашди.

"Соғлом турмуш тарзи" акциясига қизиқиш билдирган қизлар ва ёш аёллар давраси ҳам кенг бўлди. Улар учун бу ерда соғлом турмуш тарзига риоя этишнинг асосий қоидалари: кун тартибини режалаштириш, тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, зарарли одатларни бартараф этиш усуллари, шахсий гигиена, тиббий маданият тарғиботи ўтказилди. Ушбу акция дои¬расида ўтказилган сув спорти, югуриш мусобақалари кўпчиликни жалб этди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 68, 23.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.