Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ёшлар олами

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг йиғилиши

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг илк кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари М.Зуфаров сўзга чиқди.

Таъкидландики, бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларни модернизация қилиш ва янгилаш жараёнлари жадал олиб борилмоқда. Ҳаёт талабларидан келиб чиқиб, вилоятдаги кўпгина давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолияти янада такомиллаштирилмоқда. Айниқса, тадбиркорлик соҳасида кенг имкониятлар яратилмоқда. Ушбу жараёнларда бевосита навқирон авлоднинг ролини оширишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ўрни муҳим. Бу борада аввало ташкилотнинг ҳуқуқий мақоми, асосий мақсад-вазифалари, унинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган ташкилий масалалар — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси лавозимига ва ижроия қўмитаси аъзолигига номзодлар кўриб чиқилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси лавозимига "Бухоронома" ва "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири З. Комилов номзоди ёшлар томонидан қўллаб-қувватланди. Шунинг¬дек, йиғилишда кенгашнинг 11 аъзодан иборат ижроия қўмитаси сайланди. Янги раҳбар Президентимизнинг ёшларга билдирган юксак ишончини оқлаб, бухоролик йигит-қизлар билан -биргаликда улкан ишларни амалга ошириш учун бор куч-ғайрати, билимини сафарбар этишга сўз берди.

Тадбир давомида бир гуруҳ ёшларнинг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий юксалтиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазалари тингланди, уларга амалий ёрдам берилиши белгиланди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 56, 15.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.