Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Экология

Унаби — табиатнинг шифобахш неъмати

Юртимизда боғдорчи¬ликни ривожлантириш, ҳу¬дуд¬ларнинг тупроқ ва иқлим ¬шароитига мос кўчатларни парваришлаш, сақлаш ва ¬кў¬¬пайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Табиий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда янги боғлар барпо этиш ва шу орқали аҳо¬лининг қўшимча даромад манбаини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрил¬япти.

Тупроғи олтинга тенг юртимизда ўсадиган ўсимлик турлари кўпчилик халқларнинг ҳавасини келтиради. Айниқса, унаби—маҳаллий тилда "чилонжийда" деб аталувчи наботот оламининг энг фойдали мевасидир.

Чилонжийда дарахти 100 йил ва ундан ҳам кўп яшай олади. Шунингдек, эрта ҳосилга киради. Тўрт-беш ёшидан то 40-50 ёшгача яхши ҳосил беради. Унаби май-июнь ойларида гуллаб, ¬сентябрда меваси етилади. Ўта серҳосил бўлиб, бир туп чилонжийда ўрта ҳисобда 50 килограмгача ҳосил беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги фармойишига кўра, Қорақалпо¬ғистон Республикаси ва ¬вилоятларда ҳар йили эллик минг туп унаби кўчати экилиши белгилаб берилган.

Бу шифобахш неъмат ўтмишдан халқ табобатида самарали қўллаб келинган. Чунончи, мевасидан қон босимини пасайтиришда, қон танқислигини тиклашда, кўкрак оғриғини қолдиришда, жигар, буйрак, ичак ка¬салликларини даволашда, астма ва турли тошмаларни йўқотишда, йўтал ва ич ¬кетишни тўхтатишда кенг миқ¬ёсда фойдаланиб келинмоқда.

Айрим илмий манбаларда қайд этилишича, чилонжийдадаги рутин (Р вита¬мини) қон томирларини кенгайтириб, деворчаларини мус¬таҳкамлайди. Бугунги кунда юртимиздаги бир қанча фармацевтика корхоналарида унаби асосида дори -воситалари, хусусан, унинг шакарсиз экстрактини тайёрлаш йўлга қўйилган. Мазкур экстракт инсонда уйқу ва ақлий фаолиятни яхшилаш, асаб тизими касалликларининг олдини олишда, қон босими ошганда, тромблар ҳосил бўлиши хавфи кучайганда, веналар варикозида, юрак уриши мароми бузилганда қўлланилади. У қаришнинг олдини олувчи энг самарали воситалардан биридир.

Чилонжийда уруғидан, илдизидан ҳамда новдасидан пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Ер танламайдиган табиатнинг бу неъматини офтобли, тупроғи шўр бўлмаган тоғ ёнбағирларида, адирларда ва маданий шароитда, далаларда ҳамда шахсий томорқа ерларида бемалол ўстириш мумкин.

Шифобахш ва ҳар тарафлама фойдали бу мева кўчатини кўпайтириш борасида вилоятимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг 2017 йил 13 мартдаги қарорига кўра, 2017-2019 йилларда воҳамиздаги 700 гектар ер майдонларида 182 000 туп унаби кўчати ўтказилиши режалаштирилган. Кўчатларнинг асосий қисми Шофиркон, Пешкў, Қоракўл, Олот ва Жондор туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 36, 03.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.