Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Аёл ва жамият

Энг маҳоратли ҳамшира аниқланди

Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ҳамшира" кўрик танловининг вилоят босқичи бў¬либ ўтди.

Бухоро давлат мусиқали драма театрида ташкил этилган тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И. Нарзиев сўзга чиқиб, мамлакатимиз тиббиёт тизимида туб ислоҳотлар даври бошлангани, тизим ходимларига қўйилаётган талабларнинг тобора ортиб бораётганини қайд этиб ўтди. Бу ¬жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиш тиббиёт соҳасининг муҳим бўғини саналган ҳамширалардан улкан масъулият ва фидойилик билан бир қаторда пухта билим ва маҳорат талаб этишини таъкидлади.

—Беморларнинг дардига шифо бўлаётган ҳамшираларнинг касбий малакасини янада ошириш, истеъдод ва ижодий қобилиятларини ри¬вож¬лантириш, улар орасида соғ¬¬лом рақобат муҳитини шакл¬лантириш ва ижтимоий фаоллигини оширишда ушбу танлов муҳим аҳамиятга эга,—дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамширалик иши бош мутахассиси Гуллола Ҳазратова.—Бугун вилоятимизда 21500 нафарга яқин ҳамшира фаолият олиб бормоқда. Улар орасидан билимли, маҳоратли ва зукко ҳамширалар танловнинг вилоят босқичида иштирок этдилар.

Иштирокчилар беллашувда таништирув, тезкор савол-жавоб, ижтимоий-сиёсий ҳа¬ётга доир саволлар, муолажа бўйича амалий топшириқ ва эркин мавзу сингари беш шарт асосида куч синашиб, касбий билим ва малакасини синовдан ўтказдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Муҳаррам Салимова (суратда) биринчи ўринни қўлга киритиб, маҳорат беллашувининг республика босқичига йўлланма олди. Кў¬рик-танловда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳа쬬ши¬раси Шаҳриноз Эргашева иккинчи, Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Нилуфар Зикриллаева эса учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ҳамширалар ассоциа¬цияси вилоят бўлинмаси ¬то¬монидан бир гуруҳ фахрийлар ва фидойи тиббиёт ходимларига эсдалик совғалари топширилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 40, 17.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.