Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Аёл ва жамият

Ҳаракатлар стратегияси: ёшлар ва хотин-қизлар

Бухорода Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик пар¬тияси Марказий кенгаши томонидан "Ҳаракатлар стратегияси: хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш бўйича партия олдида турган устувор вазифалар" мавзусида минтақавий семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон "Миллий ¬тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоят кенгашлари, шунингдек, ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотлари депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, Бухоро вилоят, туман, шаҳар кенгашлари "Аёллар қаноти" ҳамда "Ёшлар қаноти" етакчилари, партия экспертлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, мактабгача таълим муассасаларининг қулай¬лигини таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш юзасидан белгиланган вазифаларни бажаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг фаолиятини янада кучайтириш, ташаббускорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов ва бош¬қалар сўзга чиқди.

Мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига эришишга қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлашда сиёсий партияларнинг роли ортиб бормоқда, деб таъкидланди тадбирда. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси депутатлик бирлашмалари, жумладан, партия гуруҳлари фаолиятини хотин-қизлар ва ёш¬ларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини оширишга йўналтирмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга бағишланган алоҳида боб бўлиб, унда кенг кўламли вазифалар, ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган қатор тадбирлар белгиланган. Ёшларни олий таълимга жалб этишда ҳам имтиёзлар, жумладан, етим, чин етим ва ногиронларга ўқишга киришда алоҳида давлат грантлари ажратилади. Айрим йўналишлар бўйича мақсадли қабул квоталари тасдиқланади.

Семинарда алоҳида эътироф этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясида хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича илгари сурилган вазифалар Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик пар¬тияси Сайлов¬олди платформасида белгиланган мақсад ҳамда вазифаларга ҳамоҳангдир. Жумладан, маънавий-маърифий, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ёшларга оид масалаларда партия кўплаб тадбирларни амалга оширади. Жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни тарбия¬лаш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар, ¬хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш ҳамда уларни иш билан таъминлашда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш асосий вазифалардан этиб белгиланган.

Таъкидландики, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя этишда партиядан сайланган депутатлар тиббиёт муассасаларининг бирламчи бўғини—қишлоқ врачлик пунктлари фаолия¬тини, аҳолига тиббий хизмат кўр¬сатиш сифатини ва дори-дармон воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор беришлари лозим.

Семинарда Ҳаракатлар стра¬тегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик пар¬тияси Сайловолди платфор¬масини амалга ошириш ¬юзасидан партия гуруҳларининг чора-тадбирлари ишлаб -чи¬қилди. Партия гуруҳларининг ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини жадаллаштириб, соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан депутатлик ҳамда парламент на¬зоратини самарали олиб бориш бўйича вазифалар белгиланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 31, 15.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.