Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Аёл ва жамият

Олима аёллар анжумани

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси "Олима" уюшмаси Бухоро вилоят бўлими томонидан "Халқ манфаатлари—энг олий қадрият" мавзуига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Тўйева ва бошқалар сўзга чиқди.

Таъкидландики, мамла¬ка¬тимизда илм-фанни ривожлантиришга тизимли равишда катта эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ўтган йил декабрь ойида "Ўзбекистон Республикаси Фан¬лар академияси ака¬демиклари фао-лия¬тини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисида" қабул қилган Фармони ҳамда илм-фан намояндалари билан учрашуви бунинг ёрқин далилидир.

Давлатимиз раҳбари олим¬лар билан мулоқотда мутахассис кадрлар тайёрлаш, фундаментал тад¬қиқотларни ривожлантириш, илмий салоҳиятни иқтисодиёт тармоқларининг буюртмалари ва муайян муаммоларни ечишга қаратилган энг муҳим тад¬қиқотларга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. Шу ҳақда гап борар экан, анжуманда олималар бу вазифани ҳал этишда ўз ўринларини топишлари кераклиги қайд этилди.

—Вилоятимиз олий ўқув юрт¬ларининг илмий салоҳияти ошиб бормоқда,—дейди "Олима" уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, фалсафа фанлари доктори, профессор Абира Ҳусейнова.—Бунда олималаримизнинг ҳам ўрни бор. Ўтган йили фан докторларимиз со¬ни 2 нафарга кўпайиб, 10 нафардан ошди. Олий билимгоҳларимизда 100 дан зиёд фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда. Улар иқтисодиёт, техника, фалсафа, тил, педагогика ва тиббиёт соҳаларида илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб боришяпти. Олималаримиз ишланмалари ҳаётга татбиқ этилиб, яхши самара бераётир.

Ёшларни соғлом ва маънан баркамол этиб тар¬биялаш, уларда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш долзарб масалалардир. Анжуманда олима аёллар илмий фаолият олиб бориш баробарида навқирон авлод камолотига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари зарур, деб таъкидланди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида улар жойларда, айниқса, қишлоқларда бў¬либ, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатликка оид тиббий билимларни тарғиб этиши, эрта никоҳлар ва оилавий ажримлар олдини олиш, китобхонликка қи¬зиқишни янада кучайтириш, "оммавий маданият", диний ақидапарастлик ка¬би иллатларга қарши кураш мавзуларида тадбирлар олиб боришларига эътибор қаратилди.

Анжуманда фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилашга доир таклифлар ҳам илгари сурилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 12, 08.02.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.