Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Аёл ва жамият

*Зулфияхоним қизлари баҳси

Мукофотга номзодлар сараланди

Мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хул¬қи, ўқишдаги ютуқлари, ижтимоий фаоллиги билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб, муваффақиятли таълим олаётган, истиқлол ғояларини амалга ошириш йўлида ташаббускорлик кўр-сатаётган 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган қизларнинг адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги ҳамда жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқлари учун бериладиган Зулфия номидаги Давлат мукофотининг республикамиз Биринчи Президенти Фармони асосида таъсис этилганига 17 йил бўлди.

Шу давр ичида ушбу мукофотга муносиб қизларни танлаб олиш жараёнида мамлакатимизда, шу жумладан, вилоятимизда кўплаб истеъдод соҳибалари кашф этилди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати деган шарафли номга сазовор бўлиб, унинг имтиёзларидан фой¬даланиб, тегишли олий ўқув юртларига кириб, уни муваффақиятли тугатган бу ёшлар бугунги кунда адабиёт, журналистика, санъат, маъна¬вият-маърифат ва бошқа соҳаларда ўз иқтидорларини намойиш этиб, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Яқинда вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази воҳамизнинг барча шаҳар ва туманларидан ушбу мукофотга даъвогар қизлар ўртасида ўтказилган танловларнинг ғолиблари билан гавжум бўлди. Бу ерда танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

—Зулфия номидаги Давлат мукофоти вилоят комиссияси аъзолари ушбу мукофотга даъвогарлик қилаётган қизлар баҳсининг навбатдаги беллашувида 100 нафарга яқин истеъдод соҳибасининг адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, шу жумладан, спорт соҳасидаги ютуқларига доир материалларни кўриб чиқишди, қизлар билан савол-жавоб қилиб, уларнинг билим ва иқтидорларини, ижтимоий-сиёсий дунёқарашларини ўргандилар, —дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Тўйева. — Бу йилги танловда илк шеърий тўпламлари билан тенгдошлари назарига тушган, санъат борасидаги республика танловларида ҳамда фан олимпиадаларида ғолиб чиққан, нафақат мамлакатимиз, балки хорижда ўтказилган қитъа ва жаҳон чемпионатлари шоҳсупасига кўтарилган вилоятимиз қизларининг иштирок этгани ушбу ¬мукофотга талабгорлар баҳсининг нуфузи йил сайин ортиб бораётганидан дарак берди.

Ўзига хос иқтидор, билим ва маҳорат синовига айланган мазкур тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофотига танловнинг республика бос¬қичида иштирок этадиган энг муносиб номзодлар сараланди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 97, 26.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.