Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Аёл ва жамият

Қайноналар кўриги

Бухорода "Адолатли қайнона" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 8 қайнона иштирок этди.

Иштирокчиларнинг фарзанд тарбияси, Ўз¬бекистон Республикасининг Оила кодекси, пар¬тия фаолиятига доир билими ва дунёқараши синовдан ўтказилди.

Ғолибни аниқлашда аёлларнинг ўз маҳалласида ташаббускорлиги, ижтимоий дахлдорлиги, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналар, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни ул¬ғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратилди.

Бухоро туманидан партия аъзоси Раъно Ҳамроева биринчи ўрин¬ни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўл¬ланма олди.

— Тотувлик кўп нарсага боғлиқ, — дейди Р.Ҳам¬роева. — Аввало, уйингизга келин бўлиб тушган қизни ўз фарзандингиз каби кўришингиз керак. Унинг янги оилавий муҳитга мослашишига кўмак¬лашиш, оилада учраб турадиган турли келишмовчиликларни вазминлик ва ақл билан ҳал қилишга ўргатиш керак. Қайнона озгина руҳ¬шунос ҳам бўлиши шарт. Биз маҳалла йиғини маслаҳатчиси билан ҳамкорликда оилалардаги муаммоли ҳо¬латларни ана шу йўл билан ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Кейинги бир йилда ҳудудимизда бирорта ҳам оилавий ажралиш қайд этилмади.

Жондор туманидан партия аъзоси Солиҳа Қўзиева иккинчи, Когон шаҳар вакиласи Муҳаббат Саидова учинчи ўринни эгаллади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 68, 23.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.