Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Аёл ва жамият

Ғолиблар республика босқичига йўл олди

"Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг Бухоро вилоят босқичи ўтказилди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати— Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят Фермерлар кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур тадбирда кўрик-танловнинг шаҳар—туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган аёллар, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни режалаштирган хотин-қизлар иштирок этдилар.

—Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ЎзЛиДеП партия¬си дастури ва сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўтказилган ушбу кўрик-танлов мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган,—дейди ЎзЛиДеП ¬вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мав¬қеини ошириш бўлими мудири Робия Салихова. — Бугунги кунда вилоятда 12 минг 500 дан ортиқ киши тадбиркорлик фаолия¬ти билан шуғулланаётган бўлса, уларнинг 5305 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Ишбилармон аёлларнинг қарийб 3 минг ¬нафари партиямиз аъзосидир. Биргина жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 289 нафар аёлга ўз кичик бизнесини ривожлантириш учун 10 миллиард 678 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлиги амалий натижасини бериб, жойларда 202 та янги иш ўрни яратилди.

Кўрик-танлов доирасида тадбир қатнашчилари — ҳунарманд, тадбиркор ва фермер аёллар ¬томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотлар намойиш қилинди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган бир қатор лойиҳаларнинг тақдимотлари ҳам ўтказилди.

Тадбирда "Ташаббускор аёл", "Замонавий тадбиркор аёл портрети", "Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли" каби қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди ва уларга ташкилотчиларнинг тегишли даражадаги диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик сов¬ғалари топширилди.

Эътироф этилганлар "Ишбилармон аёл" кў¬рик-танловининг республика бос¬қичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек, "Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оила сари" танлови ҳам ўтказилди. Ғолибларга тижорат банкларидан имтиёз¬ли кредит олиш учун сертификатлар топширилди.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 64, 09.08.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.