Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Аёл ва жамият

*Хотин-қизлар тадбиркорлиги

Мулкдор оила — фаровонлик бунёдкори

Бугунги кунда иқтисодиётимизнинг жадал ривожланаётган тармоқлари сирасига кириб бораётган хотин-қизлар тадбиркорлиги давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётир. Бу жабҳада, яъни хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармон аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятларини ошириш, зарурат туғилганида ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялашда "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмасининг ўрни катта. Нодавлат нотижорат ташкилоти саналган мазкур ассоциация 1995 йилдан буён хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг билимларини ошириш, ўз маҳсулотлари билан кўргазма ва ярмаркаларда қатнашишларига кўмаклашиш каби қатор юмушларни ҳам амалга ошириб келмоқда.

— Олот, Қоракўл, Жондор, Ғиждувон, Ромитан, Пешкў ва Бухоро туманларида бўлимларимиз фаолият кўрсатмоқда,— дейди биз билан суҳбатда шу ташкилот вилоят бўлинмаси раиси Дилбар Аҳмедова.— Айни дамда минг нафардан зиёд аъзомиз бор. Марказий банк вилоят бўлими билан ҳамкорликда иш олиб бориб, семинар-тренинглар, учрашувлар ташкил қилаяпмиз. Шу кунгача бизга мурожаат қилган 400 нафарга яқин тадбиркор аёл банклар томонидан имтиёзли кредит маблағи олиб, фаолиятини ривожлантирди ва бизнесини кенгайтиришга эришди.

2012 йилдан буён фаолият юритиб келаётган "Аёллар учун бизнес-инкубатор"да кўплаб хотин-қизларга тикувчилик,кондитерлик, сартарошлик, патдўзлик, зардўзлик, қуроқчилик, кулолчилик каби касб-ҳунарлар ўргатилди. Жондорлик Хушвақт Жўраева ҳам уюшмамиз аъзоси. У 250 миллион сўмлик банк кредити сармояси билан тикувчилик фаолиятини кенгайтирди. Бухоро туманидан Мадина Сирожова, Пешкў туманидан Башорат Ҳайдарова, фермер Нодира Ражабовалар ҳам тез фурсатда уюшма кўмагида сармоядор тадбиркор сифатида кўпчиликка танилдилар.

— Бухоро шаҳрида гўзаллик салони очдим, — дейди тадбиркор Нилуфар Сафарова. — Бу ишни юритишда мазкур ташкилот томонидан ташкил этилган семинарларда қатнашиб, ўз билимимни ошириб борганим асқотди. Биласиз, бизнес-режани сармоясиз амалга ошириб бўлмайди. Бу борада уларнинг йўл-йўриғи муҳим аҳамиятга эга. Ассоциация кўмагида банк орқали 15 миллион сўм кредит олиб, ишимни ривожлантиргач, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Вилоят, республика ва чет элда ўтказиладиган кўргаз¬маларда аъзоларимиз фаол иштирок этиб келмоқда. Ҳамюртимиз Маҳфуза Салимова "Ташаб¬бус-2013" кўрик -танловининг республика босқичида биринчи ўринни эгаллади. Ўтган йиллар мобайнида 40 нафар тадбиркор аёллар республика, 15 на¬фа¬ри эса чет элда ўтказилган кўргазма-сотувларда иштирок этиб, муваффақият қозонгани ютуғимиз, албатта. 2 нафар ишбилармонимиз "Энг яхши тадбиркор аёл" республика танловида иштирок этиб ғолиб бўлди ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш учун имтиёзли кредит сертификатини қўлга киритди. Бултур "Ташаббус" кўрик-танловининг туман, вилоят босқичларида 50 нафар аёлларимиз тадбиркорлик ¬борасида ўз маҳоратини намойиш этди. "Ипак ва зираворлар" халқаро кўргазма-сотувида 5 нафар аъзомиз қатнашди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида бу каби ишлар янги босқичга кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир оилага тадбиркорлик борасида тушунча бериш ва уларни бизнесга ўргатиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.Бу жараёндан "Тадбиркор аёл" ассоциацияси аъзолари ҳам четда қолишгани йўқ. Йил бошидан буён ҳар бир туманда тренинглар ташкил этиб, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, улар касб-маҳоратини ошириш мақсадида амалга оширилган амалий саъй-ҳаракатлар ижобий натижаси билан аҳамиятлидир.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 56, 15.07.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.