Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

*Президентимизнинг Бухорога ташрифи шарофати

Ибн Сино ворисларига—институтнинг янги бинолари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ¬ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳаларни кўздан кечириш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухорога ташриф буюрган чоғида қатор тиббиёт муассасаларида ҳам бўлган эди. Юртбошимиз Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси ва бошқа шифо муассасалари иши билан танишиб, вилоят раҳбарлари, соғлиқни сақлаш бош¬қармаси мутахассислари ва шифокорлар эътиборини даволаш масканларини жаҳон стандартларига мос таъмирлаш, улар бўлимлари фаолиятига замонавий тиббий технологияларни жорий этиш бугунги кун талаби эканлигига қаратган, малакали врачларни тарбиялашда дунё тажрибасидан фойдаланиш, хориждаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлигини қайд қилган эди.

Президентимизнинг ана шу кўрсатмаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, профилактика, диагностика ва даволаш ишлари борасида вилоят ва туманлар даражасидаги тиббиёт муассасаларининг республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари билан алоқаларини кучайтириш, Бухоро давлат тиббиёт институтини халқаро стандартлар асосида янада ривожлантириш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йил 15 майда №538-ф сонли фармойишни қабул қилди.

Ушбу ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида қабул-диагностика бўлимини қуриш ва 200 ўринли бош даволаш корпусини реконструкция қилиш;

2017-2019 йилларда Бухоро давлат тиббиёт институтининг 900 ўринли янги ўқув корпусини босқичма-бос¬қич қуриш;

Шаҳар марказий касалхонаси базасида 200 ўринли бинолар мажмуини қуриб, унда Бухоро давлат тиббиёт инс¬титути клиникасини ташкил этиш бўйича таклифларига розилик берилди.

Фармойишда Бухоро вилояти ҳокимлигига икки ҳафта муддатда Бухоро давлат тиббиёт институти ўқув корпуси ва унинг клиникаси қурилиши учун ер участкасини ажратиш топшириғи берилди.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу ҳужжатда Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилишини белгилади.

Мазкур объектларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш манбалари—Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Умумтаълим ва тиббиёт ¬муассасалари моддий-техника базасини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари фонди маблағларидир.

Фармойишга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитасига Бухоро вилояти ҳокимлиги ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур объектлар қурилиши ва реконструкциясини лойиҳалашда мавжуд майдонлардан оптимал фойдаланиш, энергия тежамкор замонавий технологияларни қўллаш, шунингдек, олий тиббий таълим талаблари ҳамда ҳудуд иқлим шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари ва бутлаш буюмларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш топширилди.

Хуллас, Президентимиз Шавкат¬ ¬Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи шарофати, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида зикр этилган фармойиши асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида янги бўлим қурилади, шифо масканининг бош даволаш корпуси реконструкция қилинади. Вилоят аҳлининг, Бухоро давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, шифокор олимлари ва талабаларининг кўп йиллик орзулари рўёбга чиқиб, мазкур олий таълим муассасаси учун янги ўқув корпуси ва клиника бунёд этилади. Бу эса ўз нав¬батида Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида тиббиёт соҳасида белгиланган вазифалар вилоятда изчил бажарилишига кафолат бўлади.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 43, 27.05.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.