Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Китоб — саодат калити

"Бухоронома" газетасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари билан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси доирасида Пешкў иқтисодиёт коллежида "Китоб – саодат калити" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Унда таълим муассасасининг 30 нафар ижодий қобилиятга эга, иқтидорли ёшлари иштирок этишди. Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш матбуот ва оммавий ахборот воситалари олдидаги масъулиятли вазифалардан биридир. Ўтказилган иншолар танлови ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Тадбир якунида иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўқувчиларнинг ижодий ишлари мутахассисларни жалб этган ҳолда "Маънавий қалқон" клуби аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва Шоира Яхшиева танлов ғолиби, деб топилди. У жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган лойиҳанинг якуний босқичида иштирок этади. Қуйида танлов ғолибининг ижод намунасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Болалигимда ота-онам, боғча опаларимдан ҳамиша эзгулик билан якунланувчи эртакларни тинглардим. Бобо-бувиларим ҳикматли сўз¬лар, мақолу маталлар мағзини чақиб бериб, ҳар доим меҳр-муҳаббатли, адолатли бўлишга ундашарди мени. Катталарга салом бериш, ҳурматда бўлиш, атрофдагиларга ёрдам кўр¬сатишни ўргатишарди. Кунлар ўтиб, мактабга бордим. Биринчи ўқиш кунида биз, мурғак қалб¬ларни меҳридарё устозлар қарши олишаркан, қўлимизга Президентимизнинг сов¬ғаларини топширишди. Бу совғалар ичида турли хил рангли бўёқлар, ўқув қуроллари орасидан мен учун энг қадрлиси — "Алифбе" китоби бўлди. Балки шу кундан эътиборан китобга ошно тутингандирман...

Устозларимиз қўлларимиздан тутиб ёзишни, ўқишни ва энг муҳими, китобга дўст бўлишни, барча муваффақиятларнинг асосий омили китоб эканини уқдиришди.

Юқори синфларга ўтгач, буюк бобокалонларимиз қолдирган бой маънавий мерос билан таниша бошладик. Тиббиёт асосчиларидан бири Ибн Сино, математиканинг тамал тошини қўйган Хоразмий, ярим дунёга жаҳонгирлик қилган Амир Темур, юлдузларга нарвон қўй¬ган Мирзо Улуғбек, қўйингки, Беруний, Навоий, Бобур сингари улуғ аждодларимиз билан биз, бугунги авлодни боғлаб, туташтириб турган кўприк эса китоб бўлди. Биз китоблар орқалигина уларнинг ҳаётига, қолдирган маънавий меросига назар соламиз. Даҳоларимиз турли замон ва маконларда яшашган, ҳаёти машаққату қийинчиликларда кечган бўлса-да, илм эгаллаш, келажак авлодга маънавий хазинани мерос қолдириш учун бор куч-ғайратини сафарбар этишган. Ўз даврида халқни илм олишга ундашган. Шунинг учун бўлса керак, биз бугун уларни "буюк бобокалонларимиз" дея фахру ғурур билан тилга оламиз.

Мустақилликка эришгач, Биринчи Президентимиз биз, ёшларга қарата "Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт" дея кенг имкониятларни муҳайё қилдилар. Бугун энг замонавий таълим муассасаларида касб-ҳунар эгаллаяпмиз.

Бироқ глобаллашаётган ҳозирги даврда ёшлар маънавиятига дахл қиладиган ёт оқимлар кўпа¬йиб бормоқда. Терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, гиёҳванд¬лик, "оммавий маданият" каби турли иллатлар домига тушиб қолаётганлар ҳам афсуски аҳён-аҳёнда учраб турибди.

Хўш, буларнинг барига ким айб¬дор, деган савол туғилиши табиий. Фарзандига сўнгги русумдаги қимматбаҳо телефонни олиб берган, ундан фойдаланишини назоратсиз қолдирган ота-онами, ёхуд ота-онаси машаққат билан топган ¬пулга олинган телефон ёки компьютердан интернетдаги кераксиз сайтлардан фойдаланаётган фарзандларми?

Муҳими, бу муаммоларни бартараф этиш, келгусида шундай хатоларга йўл қўймаслик, маъ¬навия¬тимизни китоб зиёси билан мунаввар, ўз тафаккуримизни иллатларга қарши китоб билангина қуроллантириш бу¬гуннинг энг зарурий талабидир.

Шоира ЯХШИЕВА, Пешкў иқтисодиёт коллежи 19-16 гуруҳ ўқувчиси.

:: орқага № 19, 01.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.