Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

"Маънавият — инсон кўрки" танловига

"Тарбия ...ё фалокат, ё саодат масаласидур"

Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний "Тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё фалокат, ё саодат масаласидур", дея таъкидлаган эди. Ушбу ибратли ҳикмат ўтган асрда нақадар муҳим аҳамиятга эга бўлган бўлса, бугун ундан-да долзарб ва глобал даражада муаммо сифатида эътироф этилмоқда. Тарбиялилик инсониятнинг эстетик маданиятини белгилашда муҳим роль ўйнайди. Қувонарлиси, ёшларимизнинг аксарияти давлатимиз байроғини кўк¬ларга кўтариб, бир неча карра ¬жаҳон чемпионлари бў¬лишмоқда, халқнинг ишончини оқлаб, юксак марраларни эгаллашмоқда. Таассуфки, беш бармоқ бир хил бўлмас, деганларидек, айрим тенгдошларимизнинг шарқона менталитетимизга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари, бефаросатликлари маданий оламимизни бузиб кўрсатмоқда.

Бундан икки йил олдин вилоятимиз марказида барпо этилган Абу Али ибн Сино номидаги мусиқали фавворалар хиёбони барча шаҳар аҳлига ҳушнудлик ҳадя этиши билан бирга талабаларнинг ўқишдан толиққан вужудига ором бағишловчи кўркам дам олиш масканига айланди. Муаззам гўшада, камалакранг фавворалар салқинида илм толибларининг китоб мутолаа қилиб ўтирганини кўриб завқинг ҳам ортади. Аммо у ердаги айрим нохуш манзаралардан, дилингиз хиралашади ҳам. Боққа кўркамлик бахш этиб турган ёғоч ўймакорлик айвонларида "севги формула"ларининг ошкора тарзда ўйиб чизилгани, турли рангларда оро берилганлигини нима билан баҳолаш мумкин. Бу севги-муҳаббатнинг замонавий талқиними ёки... Ахир ўзбек халқининг миллий ғурури саналган Отабек ва Кумуш, Анвар ва Раъноларнинг пок муҳаббати, ҳаё-ибо, ор-номус, андиша сингари улуғвор фазилатлари ҳозирга қадар ҳай¬рату ҳавас билан тилга олинади-ку. Улардаги энг олий туйғулар, тоза ниятлар севги деб аталмиш улуғ мақомга эгалиги билан эътирофга муносиб. Нега энди пок туйғуларни поймол қилиш баробарида атроф-муҳитга ҳам зарар етказиш керак? Бу каби маданиятсизликлар не¬га айнан талаба ёшларимиз орасида оммалашмоқда? Уни келтириб чиқараётган сабаблар нимада? Жавобни эса фақатгина ўзимиздан қидиришимиз керак:эътиборсизлик, бепарволик ва лоқайдлик ҳосиласи бу!

Ёшларнинг дам олишлари учун ҳукумат томонидан яратилган кўркам боғ ён-атрофига, ям-яшил майсалар устига ташланган ширинлик қоғозларию, пластмасса идишлари эса маънавиятимиз юзидаги доғдек, назаримизда. Ваҳоланки, маълум жойларда махсус қутилар қўйилган. Зиёли деганда миллат манфаати учун ишловчи ва миллат тақдирини ўйловчи маънан юксак инсонларни тушунамиз. Бу ердан ўтувчи ва дам олувчиларнинг аксарияти Бухоро дав¬лат университети талабалари эканлигини, улар ҳам зиёлилар синфига дахлдорлигини ўйлаб туриб,уларки шундай бетартибликка ружу қўйсалар, бошқалардан нимани кутамиз, деган савол кишини мулоҳазага ундайди.

Энг ёмони, хиёбондан ўта туриб, ғарбона кийимда адабсизларча суҳбатлашиб турган ёшларни кўриб, яна бир бор ёқа ушлайсан, киши. Ҳаётлари бизга ибрат мактабига айланган миллий қаҳрамонларимиздан мерос одоб-ахлоқ намуналари унутилиб, шарм ва фаросат тушунчалари беҳаёлик пардаси ортида қолиб кетаётганлиги юракда оғриқ уйғотади. Ахир, бу бора-бора азалий қадриятларимиз, миллий колоритимизнинг таназзулига сабаб бўлмайдими?!

Тарбия, одоб-ахлоқ, умуман, маънавий унсурлар инсонга она сути, она алласи, аждодлар ўгити ва мероси билан бирга сингади. Демак, ёшлар хулқ-атворига ота-она, кенг жамоатчилик вакиллари масъул. Гўдакликдан маънавият нури ила улғайган инсон ҳамиша маданиятли киши сифатида эл назари ва эътиборида бўлади.

Азиз замондошим! Ватанга муҳаббат биз учун азиз неъматларнинг қадрига етмоқдан бошланади. Мен ишонаманки, Ўзбекистон фар¬занд¬ларининг юраги Ватан сўзи билан ҳамоҳанг тарзда уриб туради. У маънавият сарчашмасидан қувват олади ва зиёлилар қаторида эътироф этилади. Шундай экан, бу мақомга доғ туширадиган салбий ҳолатлар, лоқайдлик ва бепарволик каби иллатлардан ўзингизни асранг, ҳар бир неъматнинг қадрига етинг! Аждодларга муносиб тарзда, юꬬсак маънавиятли авлодлар сафида камолга етайлик. Зеро, маънавият инсоннинг энг олий фазилати ва зийнатидир.

Шавкат БОБОЖОНОВ, Бухоро давлат универ¬ситети магистранти. Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси асосида тайёрланди.

:: орқага № 11, 04.02.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.