Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

*Ислом Каримов таваллудига 79 йил тўлди

Буюк Инсон хотирасига эҳтиром

Бу дунёда умрбоқий яшаб бўлмайди, лекин қилинган эзгу амаллар инсон номини абадиятга муҳрлайди, мангуликка дахлдор этади. Ўзбе¬кистон мус¬тақиллигининг асосчиси, халқни ягона мақсад йўлида бирлаштира олган сиёсий арбоб Ислом Каримовнинг Президент сифатидаги серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари халқимиз ва келажак авлод томонидан фақат яхшилик, фахру ифтихор билан тилга олинади.

Кўпмиллатли Ўзбекистон хал¬қининг қалбидан чуқур жой эгаллаган улуғ Йўлбошчимизнинг сўнмас ва ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, Биринчи Президентимизнинг ҳаё¬ти, фаолияти ва у қолдирган бой маънавий, сиёсий меросни кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 30 январь куни Ислом Каримов таваллудининг 79 йиллиги муносабати билан Бухоро давлат университети, БухМТИ, "Моҳи Хосса" сиҳатгоҳи, Ромитан саноат ҳамда педагогика касб-ҳунар коллежларида ¬тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди. Унда республика Маънавият тарғибот маркази бўлим мудири З. Ғаффорова, Тошкент давлат шарқшунослик институти кафедра мудири М.Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон миллий университети доценти А. Хидиров, Тошкент вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш инс¬титути профессори С. Олимов, БухДУ психология кафедраси ўқитувчиси О. Авазов, Ўзбекис¬тон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ш. Сулаймонов, ўқитувчилар, талабалар, ўқувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар ¬Ислом Каримов Ватанимизни мус¬табид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклагани, ғоят таҳликали ва оғир вазиятда турли ғов ва тўсиқларга қарамай, Ўзбекистонни тарихан қисқа даврда жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик мамлакатга айлантиргани, кенг кўламли таркибий ислоҳотларни амалга оширганини алоҳида қайд этишди.

—Ҳар бир давр ўз қаҳрамонларини ўзи яратади,—деди тадбирда сўзга чиққан Тошкент давлат шарқшунослик институти кафедра мудири Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов.—Ислом Каримов раҳбарлигида дунё харитасида пайдо бўлган Ўзбекистон деб аталмиш мамлакат 25 йил давомида ўсиб улғайди. Шиддат билан ривожланиб бораётган мамлакатлар қаторига қўшилди. Ўз¬бекнинг номи, шони, ғурури, қадр-қиммати қайта тикланди. Буларнинг барчаси давлатни одилона ва оқилона бошқариб, миллатни озод ва обод, халқни тўкин ва фаровон қилиш, тинч-тотув яшаши учун бор меҳнатини, куч-қудратини сафарбар этган буюк Инсоннинг хизматлари туфайлидир.

Тадбирларнинг маънавий-маърифий қисмида ўқувчилар, талабаларнинг Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб тайёрлаган ижодий ишлари: шеър ва иншолари, қасидалари ўқиб эшиттирилди. Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тарғибот тадбирлари вилоя¬тимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 10, 01.02.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.