Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Йўлбошчимиз хотираси бухороликлар қалбида мангу яшайди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорини бутун хал¬қимиз қатори Бухоро воҳаси аҳли ҳам катта қониқиш ва фахр-ифтихор туйғулари билан кутиб олдилар. Мустақил Ўзбекистон асосчиси, тарихан қисқа давр—25 йил ичида мамлакатимизни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирган улуғ Йўлбошчимиз қадимий ва ҳамиша навқирон Бухорои шарифнинг равнақ топиб, гуллаб-яшнаши, унинг бебаҳо меъморий обидаларини асл ҳолига қайтариш, вилоят аҳолиси турмушини фаровон этишга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатган эди.

30 январь—Ислом Каримов таваллуд топган кун воҳа марказидаги "Рудизар" ресторани вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, нодавлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар, ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат фахрийлари, уламолар вакиллари билан гавжум бўлди. Бу ерда ушбу сана муносабати билан эҳсон дастурхони ёзилди.

Муҳташам залда ўрнатилган экранда буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан халос қилиб, уни жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқиш йўлида фидойилик кўрсатган Биринчи Президентимизнинг сермазмун ҳаёт йўли ва жўшқин сиё¬сий фаолияти ҳақида ҳужжатли кинолавҳалар намойиш этилди. Айниқса, Йўлбошчимизнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган маданий марказнинг очилиш маросимида Ислом Каримовнинг ғояси асосида қад ростлаган "Кўҳна ва боқий Бухоро" монументини катта қизиқиш ва мамнуният билан томоша қилаётгани тасвирланган кадрлар кўрсатилганида барчанинг диққат-эътибори экранга қаратилди. Зеро, бу обидада Юртбошимиз қарори асо¬сида ўтказилган Бухоронинг 2500 йиллик тўйи муносабати билан қайта таъмирланиб, дунё сайёҳлари нигоҳини ўзига қаратган Минораи Калон, Сомонийлар мақбараси, Чорминор сингари меъморий обидалар чиройи, Биринчи Президентимиз ташаббуси билан юбилейлари нишонланган Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ пирлар ҳикматлари, бунёдкор замондошларимиз образлари гавдалантирилган. Воҳани йирик индустриал марказга айлантиришда, Қоровулбозордаги нефтни қайта ишлаш заводини бунёд этишда, Универсиадалар олдидан йирик спорт иншоотларини ишга туширишда, Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича замонавий тезюрар поезд қатновини йўлга қўйишда Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканини вилоят аҳли сира унутмайди.

Тадбирда улуғ Йўлбошчимиз хотирасига Қуръон оятлари тиловат қилинди. Халқимизнинг қадимий анъанасига биноан эҳсон дастурхонига ош тортилди.

Маросимда вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди.

* * *

Шундай хотира ва эҳсон тадбирлари Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи ва Мурувват уйларида ҳам ўтказилиб, Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 10, 01.02.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.