Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

*Нишондорлар

Шу юртда туғилдим, яшадим, қадр топдим

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Юртимизда миллатлар¬аро дўстлик, тотувликни мус¬таҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатликни асраш ҳамда миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари учун Республика Байнал¬милал маданият маркази ¬ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди. Жумладан, вилоя¬тимиз вакили Жума Шукуров "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Турк миллатига мансуб қаҳрамонимиз Ўзбекистондек жаннатмакон юртда, айниқса, Бухоро воҳасида туғилиб вояга етганини кўз¬ларида севинч, сўзларида фахр билан тилга олади. Ўзининг айтишича, институтда ўқишни тамомлагач, даст¬лаб Когон туманидаги 2-мактабда ўқитувчи бўлиб меҳнат фаолиятини бошлаган. Сўнгра ушбу мактаб директори, кейинчалик вилоят марказидаги 20-мактабда директорнинг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари, шу билан бирга Бухоро шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ¬методист лавозимларида фаолият кўрсатган.

Миллий маданий марказ фаоли сифатида ўзининг меҳнатсеварлиги, ташкилий ишларни ўз вақтида амалга оширишда жонкуярлик кўрсатиши билан турк ва ўзбек халқи вакиллари орасида эътибор қозонди. Хусусан, тўй ва маросимлар ўтказилишида, миллий байрамлар кунида, шунингдек, ногиронларга марказ томонидан бери¬ладиган ёрдамни манзилли етказишда жонбозлик кўр¬сатди.

—Вилоятимизда ҳозирги кунда тўрт мингдан зиёд турк¬лар яшайди,—дейди Жума Шукуров.—Айтиш жоизки, ўзбек халқига мамлакатда қандай имконият ва шароит яратилган бўлса, бош¬қа миллат вакиллари учун ҳам худди шундай тенг шарт-шароитлар муҳайё этилган. Бу эса албатта халқ¬лар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди. Куни-кеча турли миллат вакилларига Президентимиз то¬монидан берилган фахрий унвон, орден ва медаллар эса мазкур дўстликнинг бардавомлигини билдиради.

Айни пайтда Бухоро турк миллий маданий маркази раиси ўринбосари ҳамда 16-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида фаолият олиб бораётган Жума Шукуровнинг ҳам улар қаторида давлат мукофоти билан тақдирлангани уни янгича куч-ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 9, 28.01.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.