Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

*Ислом Каримов таваллудининг 79 йиллиги олдидан

Сиздан озод ва обод Ватан қолди

Бугун жудолик бор гар қалбимизда,

Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.

Абадият ўсди кўз олдимизда,

Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик.

Абдулла ОРИПОВ

Ислом Каримов — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг асосчиси, оқил ва одил юрт раҳбари, доно сиёсатчи, тинч-лик раҳнамоси, буюк қалб соҳиби! Мамлакатнинг ҳар томонлама мустаҳкам пойдеворини ўрнатган, уни ривожланган давлатлар қаторига кўтариш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, эл фаровонлигини ошириш, қўйингки, ўз халқини турли балою офатлар, фалокатлардан ҳимоя этиш йўлига бутун умрини бахшида этган ўзбекнинг бебаҳо фарзанди. Унинг шонли ҳаёти, кенг кўламли ибратли умр йўли, қолдирган бой сиё¬сий, маънавий, маданий меросини ўрганиш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, келажак авлодларга асл ҳолича етказиш шу заминда туғилиб, камол топаётган ҳар бир инсон учун муқаддас ва шарафли бурчдир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат ¬Мирзиёев томонидан шу йил 25 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ¬Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарор бу улуғ зотнинг Ватанимиз мус¬тақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари эътирофи бўлди.

2017 йил 30 январида Йўлбошчимиз таваллудига 79 йил тўлади. Шу муносабат билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам маданий-маърифий тадбирлар, Биринчи Президентимиз асарлари кўргазмалари, адабий-бадиий анжуманлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.

Куни-кеча Ислом Каримовнинг мангуликка дахлдор номини абадийлаштириш, хотирасини ёд этиш, унинг буюк хизматлари, ватанпарварлик, тинч¬ликсеварлик ғояларини ёшлар онгига янада чуқурроқ сингдириш мақсадида Бухоро давлат университети ҳамда шаҳардаги тиббиёт коллежида хотира тадбирлари бўлиб ўтди. Мазкур кечаларда маданият ва фан арбоблари, республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ходимлари, ўқитувчилар, талабалар, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

—Улуғ Йўлбошчимизнинг раҳнамолигида дунё харитасида Ўзбекистон деб аталган янги бир давлат пайдо бўлди. "Ўзбек модели" номи билан бутун дунёда тан олинган ривожланиш йўлини, мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларни халқимиз ҳақли равишда Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизмати деб билади,—дейди БухДУ катта ўқитувчиси Умид Собиров.—Буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган Йўлбошчимизнинг мамлакатни тубдан қайта қуриш йўлида амалга оширган улкан ислоҳотлари аҳа¬миятини ўсиб келаётган ёш авлод қалбига чуқур сингдириш биз, ўқитувчилар зиммасига улкан ва шарафли масъулият юклайди.

—Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари жасур, маърифатли, шерюрак саркардалар номи юз йиллар оша ¬хал¬қимиз онгу шуурида яшаб келмоқда,— дейди БухДУ талабаси Гул-ҳаё Шамсие¬ва.—Бугун биз ана шу улуғ аждодлар, буюк бобокалонларимиз қаторида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти -Ислом Каримов номини тилга олишдан чексиз ғурурланамиз. Бутун ҳаёти, салоҳиятини бунёдкорлик, ҳамжиҳатлик, халқ фаровонлиги, маърифат ва маданият устуворлиги, маънан етук ва баркамол авлод тарбиясига сафарбар этган улуғ Йўлбошчимиздан бизга нафақат маънавий, маърифий, сиёсий хазина, балки, озод ва обод Ватан мерос қолди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 9, 28.01.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.