Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

*Йил юлдузлари

Менга имкон, илҳом бердинг, Ватан

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритаётган, юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватаннинг обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Улар орасида бухоролик Моҳигул Ҳожиева ҳам шундай эътиборга сазовор бўлганлиги бизни қувонтирди.

Айни пайтда у Олот туманидаги "Баркамол авлод" болалар марказида услубшунос, "Камолот" ЁИҲ туман кенгашида бошлан¬ғич ташкилот етакчиси ва 25-умумтаълим мактабида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ бериб келмоқда.

Биз Моҳигул Ҳожиевани суҳбатга чорладик ва шу пайтгача эришган муваффақиятлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

—Авваламбор, мени мана шу даражага етиб келишимга сабабчи бўл¬ган раҳматли онажонимдан миннатдорман,—дейди Моҳигул кўзлари намланиб.—У киши мендаги қо¬билиятни ўз вақтида пайқаб, тўғри йўналиш кўрсатганлар. Онамдан ўрганганларим ҳозиргача мен учун дастуриламалдир.

Бу суҳбатдан кейин қаҳрамонимиздаги ташкилотчилик қобилияти, жўшқин феъл-атвори, тиниб-тинчимас меҳнати замирида волидаси—Мавлуда опа Мусаева алоҳида ўрин эгаллашини англадик.

Яна шунга амин бўлдикки, бу қиздаги шижоат уни юртимизда ёшларга яратиб берилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, кўплаб ютуқларни қўлга киритишга ун¬даган. Жумладан, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан ўтказилган "Юрт истиқболи—2014" республика танловининг наср йўналиши бўйича туман босқичи ғолибаси, "Юрт келажаги" кўрик-танловида адабиёт ва журналистика йўналиши бўйича вилоятда биринчи ўринни эгаллаган, республика босқичида эса фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланган. Бундан ташқари, у мазкур кенгашнинг "Корхона, ташкилот ва муассасалардаги энг намунали бошланғич ташкилот етакчилари" III республика форумида "Таклиф ва ташаббускор" номинациясини қўлга киритган бўлса, ушбу форумнинг нав¬батдаги турида биринчи ўринни эгаллаган.

—"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан мукофотланганим,—дейди М.Ҳожиева,—2016 йилда эришган энг катта ютуқларимдан бири бўлди. Ҳаракатларим шундай эътиборга лойиқ топилганидан хурсандман. Бунинг учун жаннатмонанд юртимга мингдан-минг раҳматлар айтаман ва келгусида Ватаним равнақи учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Ҳа, албатта, ёшларимиз қалбидан чиқаётган бу сўзлар Ватанга янада куч-ғайрат билан хизмат қилишга тайёр навқирон авлодлар сафи кенгайиб бораётганидан дарак беради.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 1, 01.01.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.