Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

"Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати" танловига

Конституция — миллий тараққиёт ва демократия кафолати

Жорий йилнинг 2 декабрь куни вилоятда ўтказиладиган навбатдаги маънавият ва маърифат ўқуви ана шу мавзуга бағишланади.

Суверен Ўзбекистоннинг Конс¬титуцияси инсон ва фуқаролар ҳу¬қуқларининг демократик хартияси бўлиб, ҳуқуқий ва инсонпарвар давлатни шакллантиришнинг стратегик дастуридир. У катта ижтимоий-сиё¬сий, юридик ва халқаро аҳамиятга эга ҳужжатдир.

Конституция — халқимиз закосининг дурдона маҳсули, у яратган энг "нодир асар", ҳаёт дарсини берувчи ноёб ҳикматлар китоби, ижтимоий турмушимиз мезонларининг мажмуи сифатида демократик тараққиёт йўлидан юксалиб бораётган жамия-тимиз узра маёқ мисол нур сочаётган беназир ҳуқуқий қадриятдир.

Давлат ва жамият ҳаётининг ҳуқуқий замини, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва миллатлараро тотувликнинг асоси Конституция саналади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи ¬Президенти И.Каримов таъкидла¬ганидек, "Конституция биз учун ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларимиз маж¬муаси¬гина эмас. Балки, у ҳаётимизни ¬фаровон этиш, уни чинакам қонуний асосда қуриш, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни таъ¬минлаш, жа¬миятда қонун ва адолат устуворлигини ўрнатишнинг ҳаётбахш манбаидир".

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўзининг ижтимоий-юридик салоҳияти, мазмун-моҳиятига кўра юртимизда барпо этилаётган демократик давлатчиликнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворидир. Унда халқимизнинг олий иродаси, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги интилишлари, эзгу орзу-истаклари мужассам. Ҳозирги кунда Конституциямиз истиқлолнинг буюк неъмати сифатида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига ўзининг илҳомбахш таъсирини ўтказиб келмоқда. У янги ўзбек давлатчилиги ҳамда адолатли фуқаролик жамияти қарор топишининг, ушбу эзгу мақсад йў¬лида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, жамиятни модернизация қилишнинг қонуний замини бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Турмушимизда унинг бунёдкор кучи, ижтимоий муносабатларни батартиблаштирувчи, барқарорлаштирувчи таъсири кундан-кунга ортиб бормоқда. Шак-шубҳасиз, Асосий Қонунимиз жамиятни бирлаштирувчи ҳамда баҳамжиҳат этувчи, кенг халқ оммасини ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантирувчи муҳим омил сифатида майдонга чиқмокда. Конституциянинг таҳсинга молик ўта муҳим жиҳати шундаки, унинг барча қоидалари, бутун ички салоҳияти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамия¬ти барпо этишга йўналтирилган. Шу боис, биз қураётган жамият мамлакатимиз халқи учун муносиб фаровон турмушни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари адолат мезонлари асосида кафолатланишини, миллий қадриятларимиз ва маданиятимиз қайта тикланишини, шахснинг маънавий-ахлоқий камолотини таъминлаши шубҳасиздир. Ушбу қоидалар Конституциямиз қонунлаштириб қўйган улуғ қадриятлардир.

Халқимиз Бош Қонунимизда тараннум этилган демократик қадриятлар ва илғор ғоялар орқали маърифий дунёни англаётган бўлса, дунё Конституциямиз орқали халқимизнинг табиати ва олижаноб фазилатларини англамоқда. Асосий Қонунда ўзбекона хислатлар ҳуқуқий ¬ифодасини топган. Қомусимиз муқаддимасидаёқ халқимизнинг демократия ва ижтимоий адолат ғоя¬ларига содиқлиги, муқим мақсадлардан бири—фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш эканлигини баён этилиши унинг қадр-қимматини янада оширади.

Қисқа тарихий даврда иқтисо¬диё¬тимиз қарийб 6 баробар ўсди, унинг таркибида саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга етди. Жаҳон миқёсидаги глобал молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари охирги 11 йил давомида камдан-кам давлатлар қаторида 8 фоиздан кам бўлмасдан келмоқда. Айтиш керак, 2016 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилда ҳам ўсиш суръатларимиз бундан паст бўлмайди.

Ўтган давр мобайнида одамларимизнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими 3,4 баробар камайди. Ўртача умр кўриш даражаси 66 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида 76 ёшга узайгани, аҳолимизнинг сони 2016 йилнинг охиригача 32 миллиондан ошиб кетиши, яъни мустақиллик йилларида халқимиз 12 миллионга кўпайгани бизнинг қандай ¬катта юксалиш йўлини босиб ўтганимизни, эл-юртимизнинг ҳаёт сифати ва фаровонлиги ўсиб бораётганини ҳаётимизнинг ўзи тасдиқламоқда.

Ўзбекистон ёшларининг дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигини бутун жаҳонга намойиш этган моҳир спортчиларимиз Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритиб, мамлакатимизнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини намойиш этдилар. Дунё¬даги 206 та мамлакатдан келган манаман деган спортчилар билан бўлган кескин беллашувларда ўғлонларимизнинг кўрсатган мардлиги ва фидойилиги, маҳорати ва матонати, она Ватанимизга муҳаббати минг-минглаб ёшларимиз учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлди, ўзимизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлади, бизнинг тўғри йўлдан илдам бораётганимизни амалий исботлади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин туб ислоҳотларнинг амалга оширилишида ва ижобий натижаларга эришилишида мустақил Ўзбекистон Конституцияси ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Аниқроқ айтганда, мазкур Конституциямиз асосида 700 дан ортиқ демократик қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги туфайли ва жамиятимизда демократик жараёнлар жадаллашди. Жумладан, фуқаролик жамияти институтлари шакллантирилди, фуқаролар ўртасида фикрлар хилма-хиллиги, кўппартиявийлик ва сайлов тизими ривожлантирилди, фуқароларнинг давлат ва жамиятни бош-қаришдаги фаоллиги ошди, халқ фаровонлигининг юксалиши таъминланди.

Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари боришда сайловларнинг роли беқиёсдир. "Демократия" ва "сайлов" тушунчалари узвий боғлиқ. Бу тушунчалар бир-бирини тўл¬дириш баробарида умуминсоний қадрият ҳамдир. Сайловларсиз демократик жараёнларни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Том маънода сайловлар демократия кўзгусидир. Сайловлар орқали халқнинг орзу-умидлари ва интилишлари рўёбга чиқади. Жамиятда тинчлик, барқарорлик таъминланиши демократик сайлов жараёнларига ҳам бевосита боғлиқ.

Сайлов ҳуқуқи демократик моҳия¬тига кўра талқин қилинадиган бўлса, уни сайланадиган давлат ҳокимияти органларини шакллантириш тартиби ва асосларини белгиловчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси, деб таърифлаш мумкин. Шунингдек, -фуқаронинг сайланадиган давлат органини шакллантиришда қатнашишидан иборат бўлган субъектив ҳу¬қуқини амалга оширишнинг де¬мократик усулидир. Бу субъектив ҳуқуқнинг муҳим белгиси шундан иборатки, сайловларда эркин қатнашиш мақомига эга бўлган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва асосда сайлаш ҳамда сайланиш ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Сайлов — эртанги кунимизни белгилайдиган халқ хоҳиш-иродасининг юридик ифодаси. Сайлов жамият ва давлат тараққиётига демократик усулда эришишнинг ҳуқуқий воситасидир. Сайлов — фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қиладиган демократия даражаси ва кўрсаткичидир. Сайлов—ҳар бир давлатнинг демократия ғояларига содиқлиги тимсоли.

Сайловларнинг мунтазам ўтказилиши демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси ва доимий ҳамроҳи ҳисобланади. Демократия — бу халқ ҳокимиятидир, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида ҳам "Халқ дав¬лат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир" деб эълон қилинган.

Мустақил Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилиги умумэътироф этган халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос келиши унинг демократик талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб беришидан далолат беради. Жамиятни демократлаштириш жараёнида сиё¬сий партиялар ролини кучайтиришнинг конституциявий асослари яратилганлиги демократик жараёнларнинг мамлакатимизда ўзига хос ва мос ҳолда амалга оширилаётганлигини англатади. Мустақил, конституцион орган сифатида Марказий сайлов комиссияси ўзининг ¬бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-¬иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилганлиги сайлов жараёнини қонуний, ошкора, адолатлилик принциплари асосида ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади.

2015 йилнинг декабрида хорижий ва миллий тажрибага асосланган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга жиддий ўзгартиришлар киритилди. Ушбу қонуннинг янги нормалари қуйидагиларга йўналтирилган:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайлов кампанияси даво¬мида тенг имкониятлар яратиш механизм¬ларининг самарасини ошириш;

иккинчидан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини, уларнинг хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишини ишонарли таъминлаш;

учинчидан, сайлов комиссиялари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;

тўртинчидан, сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг янги шакл¬лари ва усулларини амалиётга жорий қилиш.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунда қуйидаги янги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган:

— Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қилиб кўрсатилиши учун талаб этилган имзо тўплаш миқдори барча сайловчиларнинг аввалги 5 фоизи 1 фоизга камайтирилди;

— "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари тўғрисида"ги Қонунда сайловолди ташвиқоти тушунчаси мустаҳкамлаб қўйилган (28-модда);

— Қонун билан "осойишталик куни" ўрнатилди, яъни сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди (28-модда);

— Сайловолди ташвиқоти самарадорлигини ошириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг алоҳида моддасида 2007 ва 2015 йиллардаги Президент сай¬лови кампанияларининг таҳлили ҳисобга олинган ҳолда бу ташвиқотнинг турлари, шакллари ва уни ўтказиш усуллари белгилаб берилган (28-модданинг 1-банди);

— "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунда муддатидан олдин овоз беришнинг муддатлари ва тартиби ўрнатилган (31-модда);

— "Овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади" (7-модда);

— Сайлов участкаларини қамоқда сақлаш жойларида ташкил этиш имконияти кўзда тутилган (10, 11, 23, 30-моддалар);

— Марказий сайлов комиссияси томонидан чет эл давлатлари, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар кузатувчиларига мандатлар бериш борасида қарор топган амалиёти мустаҳкамланган.

Мазкур қоидалар жамиятда сиёсий барқарорлик ва осойишталикни таъминлаш, давлат ва жамиятнинг демократик йўналишда изчил ривожланишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конс¬титуцияси давлатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ мамлакатимиздаги демократик ислоҳотлар йўлини ёритувчи, янги ҳаёт ва адолатли жамият яратишнинг ишончли асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциянинг ижтимоий қадр-қиммати, сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти жумладан, қуйидагиларда намоён бўлади:

Биринчидан, у давлатимиз мустақиллигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб берди. Конституция мустақил давлатнинг моҳияти, асосий хусусиятлари, бугуни, эртаси ҳамда келажагини белгилаб берганлиги билан қадрлидир.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилишда ривожланган давлатлар конституцияшунослигининг илғор тажриба ва ютуқларидан кенг фойдаланилганлиги унинг жамиятдаги мавқеини юксалтириши баробарида сифат даражасини янада оширади. Бундан ташқари, Конституция¬мизни яратишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган нормаларига қатъий асосланилган.

Учинчидан, Асосий Қонун фуқароларимизнинг манфаатларини тўлиқ ифода этади. Инсоннинг юксак ҳуқуқий мақоми, шахсий, сиёсий ва мулкий эркинлиги мезонларини белгилаб, унинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини рағбатлантиради.

Тўртинчидан, Конституциямиз халқимизнинг табиати ва менталитетига хос тарзда яратилган. У ўзбек халқининг хусусиятлари, фазилатлари — иймон ва инсоф, меҳр-оқибат, шафқат ва раҳмдиллик, ибо-ҳаё ва андиша, ор-номус, элига ва юртига садоқат, ватанпарварлик ҳамда миллий ғурур, ҳуқуқий онги ва маънавий-маданий қиёфаси билан боғлиқ қадриятлар ва ғояларни мужассамлаштирганлиги билан эътиборлидир.

Бешинчидан, Конституциянинг изчил ҳаётийлиги ва замон билан ҳамнафаслиги. Қомусимиз нафақат бугунги кун эҳтиёжларига тўлиқ жавоб беради, балки истиқболга йўналтирилган фаолиятимизга ҳам рағбат беради. Унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, бурчлари инсон, жамият ва давлат манфаатларига уйғун ҳолда оқилона ифодаланган.

Ўзбекистон Республикасининг Конс¬титуциясида ўз ифодасини топган энг муҳим конституциявий-ҳуқуқий қадриятларни алоҳида санаб ўтиш ниҳоятда аҳамиятлидир. Асосий Қонунимизда жуда кўплаб миллий қадриятлар ўзининг олий юридик даражадаги тасдиғини топган. Конституция нафақат халқнинг ижтимоий онгида қарор топган маънавий-ахлоқий, маданий ва ижтимоий-сиёсий қадриятларни мустаҳкамлайди, балки тараққиёт тўлқинида туғиладиган янги воқеликлар, замонавий ғоя ва принципларни ҳуқуқий тилда ифодалаб, қадрият сифатида муҳрлаб, халқ онгига синг¬диради, уларни жамиятнинг ақлий-маънавий мулкига айлантиради.

Феруз БАФОЕВ, Бухоро муҳандислик-технология институти "Ўзбекистон тарихи" кафедраси доценти, сиёсий фанлар номзоди.

:: орқага № 96, 23.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.