Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

"Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи"

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида ана шу мавзуда республика анжумани бўлиб ўтди.

Суратда: анжуман қат¬нашчиларининг бир гуруҳи ўзаро суҳбат чоғида. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети ҳамда қатор давлат ва жамоа ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур анжуманда республикамиз барча ҳудудлари имом-хатиблари, диний соҳа ходимлари, ислом олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида мамлакатимиз мустақиллиги асосчиси, миллий ва диний қадриятларимиз тикланишига раҳнамолик кўрсатган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

—Барқарор тараққиёт йўлидан изчил қадамлар билан одимлаётган мамлакатимизнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари барчамизга ҳақли равишда ғурур ва ифтихор бағишлайди,—деди анжуманни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими Камол Комилов.—Ҳеч шубҳасиз, истиқлолнинг энг улкан туҳфаларидан бири бу ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди—ислом динини ўрганиш, аждодларимиз бой маънавий меросини тадқиқ қилиш, динимиз арконларини эмин-эркин адо этиш имконияти бўлди.

Анжуманнинг асосий мақсади Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашда уламолар вазифаларини белгилаш, мусулмон олами, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида кечаётган мураккаб жараёнларнинг асл моҳияти ва мудҳиш оқибат¬ларини муҳокама этиш, ақидапараст оқимлар ¬томонидан тинч ва осойишта жамиятда фитна чиқариш йўлидаги қора ниятларини фош қилишдан иборатдир.

Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ¬раиси Ортиқбой Юсуповнинг маърузаси "Мустақиллик йилларида диний қадриятлар тикланишига замин бўлган ҳуқуқий асослар" мавзуига бағишланди. Унда нотиқ мам-лакатимиз ¬Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунга асосан, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканини қайд қилди. Бугунги кунда республикамизда 16 конфессияга мансуб 2240 та диний ташкилотнинг фао¬лият кўрсатаётгани Ўзбекистонда ¬фуқароларнинг виж¬дон эркинлиги таъминланганининг, юртимизда диний бағрикенглик қарор топганининг ёрқин далилидир.

—Гарчи ислом дини Ара¬бистон заминида пайдо бўлган бўлса ҳам у айнан бизнинг юртимизда равнақ топди,—деди "Мус-тақиллик неъматининг ¬динимиз асосларини тиклашга кенг йўл очиб берган имкониятлари" мав¬зуида маъруза қилган Ўзбекистон мусулмонлари ид¬ораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.—Бунда Имом Бухорий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Саййид Мир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақш¬банд сингари ўнлаб бухоролик алломаларнинг буюк хизматлари бор. Истиқлол йилларида бу ав-лиё-анбиёлар қадамжолари Марказий Осиёнинг энг обод зиёратгоҳларига айлантирилди. Агар 1991 йилгача республикамизда 89 та масжид фаолият юритган бўлса, бугунги кунда улар сони 2040 тага етди. Кейинги 25 йил мобайнида Ўзбекистондан 110 минг нафардан зиёд кишининг ҳаж зиёрати, 90 минг нафар кишининг умра зиёратига боргани ҳам истиқлол шарофатидандир.

Анжуман қатнашчилари Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори вазифасини бажарувчи Баҳодир Турсуновнинг "Ислом оламида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, бугунги ва эртанги ҳолати" мавзуидаги маърузасини ҳам эътибор билан тингладилар. Нотиқнинг таъкидлашича, Ироқ, Сурия ва бошқа минтақаларда "ислом давлати"ни ташкил қилиш ниқоби остида минг-минглаб бегуноҳ кишилар умрига зомин бўлаётган, миллионлаб аҳолини хор-зорликка, дарбадарликка маҳкум этган, обод шаҳарларни харобазорга айлантираётган террорчи ва ақидапарастлар мамлакатимиз ёшларини ўз сафларига тортиш мақсадида интернетда 57 мингдан зиёд сайтлар очиб, тарғибот иш¬ларини¬ тобора кучайтирмоқдалар. Россияда ноқонуний меҳнат миграциясида бўл¬ган айрим юртдошларимизнинг бундай ким¬салар алдов тўрига тушаёт¬гани ғоят ачинарли ҳолдир. Террорчи ва ақи¬дапа¬раст¬ларнинг жирканч башарасини фош қилиш, ёшларимизни улардан муҳофаза этиш, уламолар, имом-хатиблар, барча диний соҳа ходимларининг бурчидир.

Тошкент ислом университети ректори, профессор Равшан Абдуллаев ва Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро маркази директори Шовосил Зиёдовлар ўзлари бошқараётган муассасаларнинг диний кадрлар тайёрлаш ҳамда бу соҳа мутахассисларининг касбий маҳоратини юксалтириш борасидаги фаолияти ҳақида ахборот берар эканлар, анжуман иштирокчила¬рини қувончли янгиликдан хабардор қилдилар. Ўзбекистон Республикаси ¬Президенти вазифасини ¬бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг яқинда пойтахтимизда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сес¬сия¬сида билдирган таклифлари асосида Тошкент ислом университетида ушбу нуфузли халқаро ташкилотнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бў¬йича махсус кафедрасини ташкил этишга киришилган, Самарқандда эса Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳо¬мийлигида Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази фаолиятини йўлга қўйиш саъй-ҳаракатлари бошлаб юборилган.

"Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи" мавзуидаги республика анжуманида қабул қилинган қарорда аждодларимиз муқаддас билиб, неча асрлардан буён эътиқод қилиб келаётган ислом дини таълимоти ўзининг бағрикенг ва мўътадил, меҳр-оқибат, одоб-ахлоққа йўғрилган тинчликсевар ғоялари билан барқарорликка раҳна солувчи ҳар қандай иллатга, тараққиётга ғов бўлаётган тўсиқларга қарши маърифат билан курашиш барча уламолар, дин соҳаси ходимларининг энг долзарб вазифаси экани алоҳида таъкидланди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 91, 05.11.2016


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.