Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

* Қисқа сатрларда

Навоий шаҳрида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган "Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзуидаги II Халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиздан ташқари, Эрон, ¬Афғонистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Монголия, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлар олимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Анжуман ишида қатнашган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ¬Бухоро вилояти бўлими ҳамда Бухоро давлат университети вакилларининг чиқишлари ҳам тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

***

Бухоро санъат коллежида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан "Биз, ёшлар "оммавий маданият" ва мафкуравий таҳдидларга қаршимиз!" мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Унда депутатлар, партия аъзолари ва фаоллари, БухДУ профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

"Глобаллашаётган дунёда Ўзбекистон ёшларининг ўрни", "Ёшлар камолотида буюк аждодларимиз — Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг аҳамияти" каби мавзулардаги маърузалар ёшлар эътиборига ҳавола этилди.

Анжуман бадиий қисмида Бухоро санъат коллежи ўқувчилари томонидан тайёрланган шеърий композициялар, Алишер Навоий ва Бобур ҳаёти ҳамда фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

***

Бухоро давлат университетида мазкур илм даргоҳининг педагогика факультети ташаббуси билан ўзбек халқининг икки даҳо фарзанди — Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш ҳамда тарғиб этишга йўналтирилган танлов ташкил қилинди.

Мазкур танлов доирасида факультетнинг биринчи босқич талабалари гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзаро беллашдилар. Навоий ва Бобур ғазал ҳамда рубоийлари, улар ҳақида битилган асарлар асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, деворий газеталар, мумтоз куй-қўшиқлар тақдимоти ёш авлоднинг улуғ аждодларимизга юксак эҳтироми намунаси сифатида устозлар олқишига сазовор бўлди.

***

Шоҳ ва шоир Заҳириддин ¬Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган шундай тадбир Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳам бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий қисмда ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, ҳарбий хизматчилар, Бухоро политехника касб-ҳунар коллежи устоз-мураббийлари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Учрашув аввалида тадбирга таклиф қилинган устозлар томонидан Бобур Мирзо ҳаёти ва ижод йўли тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинди. Бобур сиймосига хос саркардалик ва шоирлик фазилатлари ёшларга ибрат қилиб кўр¬сатилди.

Тадбир давомида ўқув¬чи-ёшлар ижросида янграган куй-қўшиқ, ғазал ва рақслар, ҳарбий хизматчилар томо¬нидан тайёрланган саҳна кўринишлари йиғилганларга хуш кайфият улашди.

***

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда институт профессор-ўқитувчилари, шоир-ёзувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Суҳбат давомида шоҳ ва шоирнинг бунёдкорлик, айниқса, мамлакат маъмурчилиги, оддий одамлар ҳаётини фаровон қилиш билан боғлиқ ибратли фаолиятига алоҳида урғу берилди.

Анжуман якунида "Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад ¬Бобур даври китобат ва миниатюра санъати" ҳақида ҳикоя қилувчи китоб тақдимоти ҳам ўтказилди.

***

Бухоро Тиббиёт институтида "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш ойлиги" тадбирлари доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи, вилоят наркология диспансери ҳамда бошқа мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ёшлар ноқонуний гиёҳванд воситалари савдоси, тарқалиш манбалари, уларни қабул қилишнинг салбий оқибатлари билан таништирилиб, нопок йўлларга кириб қолган йигит-қизлар тақдири ҳужжатли фильм намойиши орқали кўрсатиб берилди.

Мулоқот якунида ёшлар ўртасида мазкур иллат тарқалишининг олдини олиш бўйича мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фаолият истиқболлари белгилаб олинди.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага № 14, 14.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.