Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Тафаккур машъали

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилаётган эътибор бу муқаддас қадриятнинг ҳаётдаги ролини янада ошириш, одамларни китобга, китобни одамларга яқинлаштиришдек эзгу ният мужассамдир.

Юртбошимизнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тар¬қатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармойиши ва "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дас¬тури тўғрисида"ги қарори бу соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоятимизда мазкур Фар¬мойиш ва қарор ижросини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, давра суҳбатлари, адабиётимизнинг кўзга кўринган вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Зеро, ёшларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш кўп асрлик маданий бойлигимиз ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш масъулиятини улар онгу шуурига сингдиришда беқиёс аҳамият касб этади.

— Ғиждувон туманидаги 17-умумтаълим мактабида тарих фанидан сабоқ бераман, — дейди суҳбатдошимиз Шаҳзода Орипова. — Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга бир-¬биридан мураккаб ва муҳим масалаларни қўймоқда. Уларнинг ечими эса таълим-тарбия, ёшлар камолоти, юксак маънавият ва маърифатга бориб тақалади. Таълим даргоҳимизда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий жасоратли, баркамол ва билимли қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда яқинда мактаб, маҳалла ва ота-оналар кенгаши ҳамкорлигида китобнинг ёшлар маънавия¬тини шакл¬лантиришдаги ўрни ¬ва аҳамиятига бағишланган ¬"Китоб ¬мутолааси комилликка етаклайди" мавзусида -адабий-маърифий анжуман ташкил ¬этдик. Тадбир иштирокчилари оилаларда китобхонлик ма¬дания¬тини қарор топтириш, мутолаа анъанаси, оила кутубхонаси каби муҳим масалалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар. Якунда тақдимот қилинган китоблар кўргазмаси ижодкор ўқувчиларимиз иқтидорини яна бир маротаба намойиш этиш имконини берди.

Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш борасидаги ишлар доимий ва муҳим жараён. Қолаверса, бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни янада такомиллаштириш масаласи тобора долзарблашмоқда.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 8, 24.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.