Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

* Қарор ва ижро

Замонавий ўқув маркази

Йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш давлатимизнинг доимий эътиборида. Тизимда ҳайдовчи кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг инновацион усуллари татбиқ этилаётгани бунинг тасдиғидир. Бунда Ўзбекистон Республикаси ¬Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги "Инновацион ўқитиш услубларини жо¬рий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори дастуриламал вазифасини ўтаяпти.

Бухоро шаҳрида қарор ижроси доирасида "Автотест Бухоро" масъулияти чекланган жамияти фаолиятини бошлади. Яқинда мазкур ўқув маркази биносининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олган Бухоро шаҳри ҳокими К.Камолов, меҳнат фахрийси Б.Султонов, спорт мураббийи М.Қаюмовлар марказда жаҳон стандартлари асосида малакали ҳайдовчиларнинг тайёрланиши йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

— Қарор ижросини таъминлаш йўлида Тошкентдаги "Avtotest" компанияси томонидан республика бўйича жами 25 миллиард сўмдан зиёд сармоя йўналтирилди, — дейди "Автотест Бухоро" ўқув маркази директори Феруз Ишонқулов. — Масканимиз ҳам шу корхонанинг таркибий қисмидир. Асосий мақсад — инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда кадрлар тайёрлаш, ҳайдовчилик маданиятини ошириш ва шу йўл орқали фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар шу йилнинг 1 январидан бошлаб "Avtotest" ўқув мажмуалари базасида икки йилда бир марта малака ошириши шарт. Ўқувлар бир ҳафта давом этади. Бунинг учун "Автотест Бухоро"да барча шароитлар яратилган. Замонавий лаборатория, ўқув аудиториялари, услубий хоналар, тест шаклида имтиҳон топшириш хоналаридан иборат марказда тингловчилар инновацион усулда таҳсил олишади.

Истам ИБРОҲИМОВ

:: орқага № 8, 24.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.