Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Эсдалик нишонлари билан мукофотландилар

Маълумки, "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони билан фуқароларимиз мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий ¬салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, жа¬миятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатларао дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўр¬ни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунларга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган ҳиссаси учун тақ¬дирланади.

4 декабрь куни вилоят ҳокимлиги йиғингоҳида воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳалари ходим-ларига ушбу нишонни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳокимлик ап¬парати масъул ходимлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, корхоналар раҳбарлари, ишлаб чиқиш илғорлари ва ёшлар вакилларига ана шу нишонни тантанали вазиятда топшириб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва Ватан равнақи йўлидаги меҳнатларига муваффақиятлар тилади.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.