Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

Меҳр иллатдан асрайди

Халқимизда "Бир болага етти маҳалла ота-она" деган ибратли мақол бор. Ниҳоятда топиб айтилган гап. Бола аввал оила ва маҳаллада улғаяди, тарбия топади. Шу ердаги муҳит таъсирида дунёқараши шаклланади. Мавжуд тартиблар доирасида ҳаракат қилишга одатланади. Бу фикрлардан шуни англаш мумкинки, комил инсон тарбиясида оила ва жамоатчиликнинг ўрни катта. Ундан самарали фойдаланиш эса ҳар доимгидек эътибор ва ҳаракатларимизга боғлиқ.

Шофиркон педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида бўлиб ўтган "Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда оиланинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбатида юқоридаги жиҳатларга эътибор қаратилди.

Унда республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари М. Қуронов раҳбарлигидаги тарғибот гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этди.

Миллий қадрият ва анъаналар қарор топган муқаддас маскан — оиланинг шахс тарбиясидаги ўрни борасидаги баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган суҳбатга ҳудуддаги "Неккиши", "Денов", "Навбаҳор", "Қайрағоч", "Темирчи" ва "Дўрман" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ибратли оила бошлиқлари таклиф этилиб, уларнинг бола тарбиясидаги амалий тажрибалари ўрганилди.

— Шу йилнинг 15 ноябрида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик, бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида" ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан оилалардаги маънавий муҳитни яхшилаш, уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини кучайтиришга доир қатор топшириқлар берилган эди. Ана шу топшириқларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир жуда ибратли бўлди, — дейди давра суҳбати ташкилотчиси, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари К. Бобомуродов. — Бир оиланинг барча фарзанди тарбияли, ҳаётда ўз ўрнини топган. Жамият ва кишилар манфаатига ҳисса қўшмоқда. Бошқа оиланинг фарзандлари эса жиноят содир этган ёки шунга мойил. Демак, бирининг фао¬лиятини иккинчисига ўрнак қилиб кўрсатиш, улар билан кўпроқ амалий ишлар олиб бориш шарт.

Тадбирда шу муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. Ибратли оилалар тажрибасини оммалаштириш, оилавий китобхонликни ривожлантириш, улар билан таълим муассасаларида шундай учрашувларни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

Давра суҳбатида туман ҳокими Ф. Турсунов, республика "Маҳалла" жамоат фонди мутахассиси Ғ. Чўлиев, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали директори ўринбосари Б. Каримов, туман ИИБ бошлиғи Д. Ҳожиев, меҳнат фахрийлари О. Мўминов, Р. Шое¬валар сўз олиб, муҳокама қилинган мавзу бўйича мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда иштирокчи ёшларнинг талаб-истаклари ва уларни қийнаётган муаммолар эшитилиб, ечими биргаликда изланди.

Суҳбат иштирокчилари фарзандга меҳр кўрсатиш ва уйғотишгина инсонни ёмон иллатлардан асрай олиши, эзгу ва буюк мақсадларга бошлаши мумкин, деган якдил хулосага келдилар.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.