Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Маънавият ва марифат

* Қисқа сатирларда

Ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини -ривожлантириш мақсадида ҳар йили Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик пар¬тияси томонидан "Адолат" билимдони" республика кўрик-танлови ўтказилади.

Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежида мазкур тадбирнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар баҳсларида фаол қатнашган йигит-қизлар иштирок этди.

Кўрик-танлов шартларига кўра, қатнашчиларнинг нутқ маданияти, ўзлари таълим олаётган муассаса, бошланғич партия ташкилотининг ташкилий ва ҳуқуқий тузилмаси, уларнинг партия фаолияти ҳақидаги тақдимотлари, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлари ҳамда ижодий ишлари баҳоланди.

Якунда шофирконлик Мафтуна Ҳамидова бир овоздан ғолиб деб топилди. Когон шаҳри вакиласи Гавҳарой Жамолова иккинчи, пешкўлик Саид Жўрақулов учинчи ўринга муносиб кўрилди.

* * *

"Бухоро бўйлаб саёҳат қил" шиори остида вилоятимиз аҳо¬лисини бебаҳо маданий мерос ва тарихий ¬обидалар билан яқиндан таништириш, ¬муқаддас қадамжоларга зиёрат қилишини тизимли ташкиллаштириш юзасидан ўтка¬зилаётган саёҳат дастури давом этмоқда.

Унинг дастлабки кунларида отахону онахонлардан иборат 200 нафарга яқин маҳаллалар жамоаси икки кун давомида шаҳарнинг барча зиёратгоҳларида бўлишди. Кўҳна шаҳар тарихидан сўзловчи обидалар билан бирга, истиқлол йилларида янги қиёфа акс этган шаҳар манзараларидан ҳам баҳраманд бўлишди.

— Ўзим шу ерлик бўлсам-да, илк бор пиру авлиёларимиз мангу қўним топган масканларни зиёрат қилишим, — дейди "Нуроний" жамғармаси Бухоро туман бўлими раиси Ҳалима Ҳамроева. — Айниқса, жамоа¬вий ¬саё¬ҳат қизиқарли кечаркан. Гўзал шаҳримиз ҳамда обидалар бўйлаб қилган сайримиздан дилим яйради. Саёҳат давомида тарихий ёдгорликларимиз тўғрисида ўзимиз билмаган маълумотларга ҳам эга бўлдик.

* * *

Бухоро шаҳридаги 35-ўрта мактабда "Қовоқ сайли" ўтказилди. Ҳосил байрами муносабати билан уюштирилган мазкур тадбирда ўқувчиларнинг ижодий ишлари намойиш этилди. Ботаника фанига оид билимдонлик синовлари ҳам қизғин руҳда ўтди. Шунингдек, ўқувчилар айни шу ши¬фобахш полиз экинидан тайёрлаган 40 хил турдаги таом ва пишириқларини қатнашчилар эътиборига ҳавола қилишди.

— Бундай тадбирда биринчи марта қатнашишим, — дейди мактаб ўқувчиси Азим Боқиев. — Шу орқали қовоқдан қилинадиган кўплаб таомларни, хусусан, ширқовоқ, қовоқ димлама, қовоқ шўрва тайёрлашни ўргандим. Бундай сайиллар қанча кўп бўлса, шунча яхши

Рустам ИБРАГИМОВ ва Раҳматжон ФАЙЗИЕВлар тайёрлади

:: орқага № 96, 29.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.